Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Август, 2026   |   8 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:12
Қуёш
05:38
Пешин
12:26
Аср
17:14
Шом
19:18
Хуфтон
20:39
Bismillah
21 Август, 2026, 8 Рабиъул аввал, 1448
Мақолалар

ТАОМЛАНИШ  СИРЛАРИ

30.01.2025   18683   25 min.
ТАОМЛАНИШ  СИРЛАРИ

ТАОМЛАНИШ  СИРЛАРИ (7 қисмдан иборат)

ни

УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар:

(1-қисм)

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

Z     «Бас, эй, мўминлар! Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларини енг ҳамда, агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангиз, Унинг неъматларига шукр қилингиз!» (Наҳл сураси 16/114 оят);

Z     «Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни ўйлаб кўрдингизми?! Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шу оби ҳаёт учун ҳам шукр қилмайсизми?» (Воқеа сураси 56/68-70 оятлар);

Z     «Биз осмондан аниқ ўлчов билан сув ёмғир, қор ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик ва Биз уни кетказишга ҳам, албатта, қодирдирмиз» (Мўъминун сураси 23/18 оят);

Z     «Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар! Зеро У исроф қилгувчиларни севмас!» (Аъроф сураси 7/31 оят);

Z     «Яна Раббингиз эълон қилган бу сўзларни эслангиз: «Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангиз, албатта, уларни янада зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим ҳам жуда қаттиқдир» (Иброҳим сураси 14/7 оят).

 

 

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ

РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

¯     Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш фақирликни даф қилади ва бу – ўтган пайғамбарларнинг суннатларидандир (Имом Табароний ривоятлари);

¯     Ким яхшилигини Аллоҳ зиёда қилишини истаса, таом тайёр бўлганида ва охирида қўлини ювсин!  (Имом Ибн Можа ва Имом Байҳақий ривоятлари);

¯     Ҳар кимки таомдан олдин қўлини ювса, камбағалликдан эмин бўлғай;

¯     Ҳақ бўла туриб, жанжални тарк этган кишига Жаннат ёнидаги бир уйга кафилман!

Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига Жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман!

Гўзал хулқли кишига Жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман! (Имом Абу Довуд ривоятлари);

¯     Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирдилар ва тўсатдан кўзлари тўкилган увоқларга тушди. Уларни териб олдилар ва тозалаб едилар. Сўнгра: “Аллоҳ таоло берган неъматларни қадрлагин! Зеро у неъматлар бирон қавмдан олиб қўйилса, бошқа қайтиб берилмайди!” – дедилар»;

¯     “Нонни эъзозланглар, чунки Аллоҳ таоло уни улуғлаган. Ким нонни улуғласа, Аллоҳ таоло у кишини улуғлайди” (Имом Табароний ривоятлари);

¯     “Нонни ҳурмат қилинглар! Чунки Аллоҳ таоло уни осмон баракотидан нозил қилди, ер баракотидан чиқарди”;

¯     Инсон қорнидан ёмонроқ идишни тўлдирмайди. Одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири – таом, учдан бири – сув ва қолган учдан бири – нафас учундир”   (Имом Термизий ривоятлари);

¯     Одамларни сув билан сийлаган киши ўзи охирги бўлиб ичади”   (Имом Термизий ривоятлари);

¯     Таом сузилган лаганнинг атрофидан енглар, ўртасидан еманглар! Зеро ўртасига барака ёғилиб туради(Имом Ибн Можа ривоятлари);

¯     “Нонни эъзозланглар, унга қўшиб ейиладиган нонхуруш ёки таомни кутмаслик уни эъзозлашдандир” (Имом Байҳақий ривоятлари);

¯     Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари тортса – ердилар. Кўнгиллари тусамаса – тарк қилар эдилар(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари);

¯     Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи  васаллам саҳобалардан Саъад разияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганида: Эй, Саъад, бу исроф нимаси?– дедилар. Саъад разияллоҳу анҳу: Таҳоратда ҳам исроф қилиш борми? – деб сўради. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳа,  агарчи оқиб турган  дарёнинг бўйида турган бўлсангиз ҳам! – дедилар (Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривоятлари);

¯     “Исрофга йўл қўймай ва такаббурлик қилмаган ҳолда енг, ичинг, кийининг ва садақа қилинг!”   (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари);

¯     Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялардилар ва: “Қачон, бирортангиздан луқма тушса, уни олсин ва ундаги нопок нарсани кетказиб, уни есин. Уни шайтонга ташламасин!” – дедилар. Шунингдек, лаганни бармоқлар билан сидириб ялашга амр қилдилар. “Албатта, сизлар таомингизнинг қаерида барака бўлишини билмайсиз”, – дедилар  (Имом Муслим ривоятлари);

¯     Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам учта бармоқлари билан ер эдилар ва қўлларини артишдан олдин уларни ялар эдилар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривоятлари).

¯     Имом Ҳаким Термизий “Наводирул усул”да ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Эй, Оиша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўлгин! Агар у неъматлар бирон қавмдан олиб қўйилса, камдан-кам ҳолларда қайтиб келади”, деб келтирилган;

¯     “Аллоҳ таолога таомларнинг ёқимлироғи – унинг устида қўлларнинг кўп бўлганидир” (Имом Байҳақий ва Имом Ибн Ҳиббон ривоятлари);

¯     Ким ҳаётда тежамли бўлса, қашшоқлик кўрмайди   (Имом Термизий ривоятлари);

¯     “Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар. Исроф ва мутакаббирликка йўл қўйманглар!” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоятлари);

¯     “Нафсингиз хоҳлаган ҳар нарсани еяверишингиз ҳам исрофдир”   (Имом Ибн Можа ривоятлари);

¯     Нонни эъзозланглар! Чунки Аллоҳ таоло уни осмон баракотларидан бири қилиб туширгандир;

¯     “Таомнинг баракаси – таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювишдадир” (Имом Термизий ривоятлари);

¯     Устида кўп қўл бўлган овқат – Аллоҳ ҳузурида овқатларнинг севимлисидир”;

¯     Олтин ва кумуш идишларда таом ва сув ичманглар!”;

¯     “Тежамкор киши ночор бўлмас”;

¯     Агар бирортангиз зиёфатга чақирилса, чақириққа албатта жавоб берсин. Агар рўзадор бўлса, зиёфат эгаси ҳаққига дуо қилади. Рўзадор бўлмаса, таомланади” (Имом Муслим ривоятлари);

¯     “Нонни эҳтиром қилинглар!”;

¯     Тежамкор киши асло фақир бўлмайди;

¯     Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик ичганларида уч марта нафас олар эдилар ва: “Мана шу қондирувчироқ, безарарроқ ва сингувчироқ”, – дер эдилар;

¯     Таомнинг ўртасига барака ёғилиб туради. Бас унинг атрофидан енглар, ўртасидан еманглар!;

¯     Кечки таом тайёрланганда намозга такбир айтилса, кечки таомдан бошланглар!;

¯     Кечки таом ҳозирланса, шом намозини ўқишдан олдин кечки таомдан бошланглар!;

¯     “Бирортангизнинг луқмаси ерга тушиб кетса, уни олиб, ёпишган зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки, у барака таомнинг қаерида эканини билмайди” (Имом Муслим ривоятлари);

¯     “Ким бир биродарини то тўйгунича нон билан сийласа, то қонгунича сув билан суғорса, Аллоҳ таоло уни дўзахдан етти хандақ узоқ қилади. Ҳар бир хандақ етти юз йиллик йўлдир” (Имом Насоий ва Имом Ҳоким ривоятлари);

¯     «Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Ул Зотга айтдилар: “Биз овқатланамиз, лекин тўймаймиз». Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар якка-якка овқатланасизларми?” – дедилар. Улар: “Ҳа, шундай”, – дейишди. У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Овқатнинг устида жам бўлинглар ва Аллоҳнинг исмини айтинглар, сизларга барака беради”, – дедилар» (Имом Абу Довуд ривоятлари);

¯     Тишларингиз орасини тозалашлик билан уларни тоза-озода тутинг! Чунки бу бир покликдир. Поклик, озодалик – имонга, имон эса ўз эгасини жаннатга бошлаб борур(Имом Табароний ривоятлари);

¯     Ким тилла ёки кумуш идишда ичса, албатта, жаҳаннам олови унинг қорнида қайнайди(Имом Муслим ривоятлари);

¯     “Таомларнинг энг ёмони – бойлар хослаб чақирилиб, фақирлар таклиф қилинмай қолганидир” (Имом Бухорий ривоятлари);

¯     Бир кишининг таоми икки кишига етгайдир(Имом Табароний ривоятлари);

¯     “Одамларнинг яхшиси – кишиларга манфаати кўп текканидир”;

¯     “Дастурхонга тўкилган таом ва ушоқларни териб ейдиган одамнинг гуноҳлари тўкилади”;

¯     “Қўлларида овқатдан қолган ёғ қолдиқлари билан ётиб ухлаган одамга бирор касаллик ёпишса, ўзидан кўрсин;

¯     Мўминларнинг имони энг мукаммали — хулқи гўзал бўлганларидир (Имом Термизий ривоятлари);

¯     Албатта, одамларга гўзал хулқдан афзалроқ нарса берилмаган (Имом Табароний ривоятлари);

¯     “Аллоҳнинг неъматлари билан яхши қўшничилик қилинглар, зеро у бирор оиладан кетиб қолса, қайтиб келмаслиги мумкин”;

¯     Эй, Одам фарзанди! Ҳамиша овқатланишга ўтирганингда қорни оч бечораларни ҳам эсингда тут! Шунда сен Аллоҳнинг берган неъматларига шукр қилишинг осонроқ бўлади (ҳадиси қудсий);

¯     Албатта, мен – Аллоҳнинг қулиман. Қуллардек ўтираман ва қуллардек овқатланаман”.

                                                         

 (1 қисм тугади. Давоми бор...). 

Иброҳимжон домла Иномов 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Шайбонийлар дахмаси зиёратгоҳга айлантирилади

13.08.2026   43170   3 min.
Шайбонийлар дахмаси зиёратгоҳга айлантирилади

Самарқанднинг юраги бўлган Регистон майдони ҳудудидаги Шайбонийхон ва унинг сулоласи дафн этилган маскан зиёратгоҳга айлантирилади.

Регистон мажмуаси раҳбари Хонқул Самаровнинг сўзларига кўра,1960–1962-йилларда ҳозирги Ислом Каримов кўчасини кенгайтириш, ободонлаштириш ишлари жараёнида мазкур дахма шу ҳудудда бўлган Шайбонийхон мадрасаси ҳовлисидан Регистон майдонига – Тиллакори ва Шердор мадрасалари ёнига кўчирилган.

“Маълумки, мазкур ҳудуд Амир Темур бобомиз даврида Самарқанд шаҳрининг энг муҳим марказларидан бири бўлган, бу ҳудудда кўплаб мадраса ва масжидлар бунёд этилган. Жумладан, Амир Темур масжиди ва унинг рўпарасида Бибихоним мадрасаси қад ростлаган. Кейинчалик Мирзо Улуғбек бобомиз томонидан улкан мадраса қурилган. Балки Шайбонийхон ҳам ана шу улуғвор мадраса ва масжидларга ҳавас қилиб, уларнинг ёнида мадраса қургандир. Чунки, тарихий манбалардан биламизки, Муҳаммад Шайбонийхон ҳам улуғ ҳукмдор бўлиш билан бирга илм-маърифат ҳомийси, илмли инсон ва ижодкор сифатида Самарқандда улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширган, кўплаб масжид ва мадрасалар қурдирган. Амир Темурдан кейин қудратли давлат ташкил этиб, унинг чегараларини кенгайтирган, обод қилган”, дейди Регистон мажмуаси раҳбари.

Тарихий манбаларда Шайбонийхон 1510-йилда Эрон шоҳи Исмоил Сафавий билан бўлган жангда ҳалок бўлгач, унинг бошсиз танаси Самарқандга келтирилиб, Баланд Суфага дафн қилингани ёзилган.

Баланд Суфа ўз вақтида Шайбонийхон мадрасасида бўлган ва кейинчалик (1960–1962-йилларда) ўз ҳолича Регистон ҳудудига кўчирилган дахмадир.

Хонқул Самаровнинг қўшимча қилишича, шу пайтгача Муҳаммад Шайбонийхон шахсига муносабат ортидан бу жойга ҳам етарли даражада эътибор қаратилмаган.

Шунингдек, у олтмиш йилдан ортиқ вақтдан буён ушбу ҳудудда турган бу зиёратгоҳ ҳақида оддий одамлар, ҳатто кўпчилик тарихчиларда ҳам ма'лумот ё'қлигини, бунга сабаб эса ҳудудда ҳеч қандай кўргазмали восита ёки ёзув мавжуд эмаслигини таъкидлайди.

“Йиллар давомида халқимиз онгига Бобур ижобий, Шайбонийхон салбий шахс сифатида сингдирилди. Аслида эса давлатчилик тарихимиз, қолаверса, адабиётимиз ривожида бу икки буюк бобомизнинг ҳам ўз муносиб ўрни, ҳиссаси бор. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзи ҳам “Бобурнома”да бу зотнинг номи ҳақида тўхталиб, “Шайбоқ”, яъни “куч-қудратли” деган таъриф берган. Шайбонийхон ва шайбонийлар томонидан Самарқандда, умуман, ушбу минтақада катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани ҳақида тарихий манбаларда кўплаб маълумотлар учрайди. Масалан, Шайбонийхон бир неча босқичли ўқитиш тизими жорий этиб, барча илмлардан хабардор бўлиш учун бола 26-йил таълим олиши керак, деб ҳисоблаган. Икки йиллик мактаб таълимидан сўнг ҳар бири 8-йилдан иборат уч босқичли мадраса таълимини олиш зарур бўлган”, дея маълумот беради Регистон мажмуаси раҳбари Хонқул Самаров.

Маълумот учун, Шайбонийхон кучли саркарда, ҳукмдор бўлиш билан бирга ижодкор сифатида нафис ғазал ва рубоийлар, достонлар ёзган. Жумладан, “Баҳр-ул худо” номли достони ва ўғли валиаҳд Темур султонга аталган панд-насиҳатлардан иборат китоби мавжудлиги қайд этилади.

Тарихий манбаларда келтирилишича, у бобоси Абулхайрхон вафотидан кейин пароканда бўлиб кетган қабилаларни бирлаштириб, кўчманчи ўзбеклар давлатини қайта тиклаган. Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросонни эгаллаб, қудратли давлат барпо қилган. Муҳаммад Шайбонийхон бутун минтақани ягона бир марказ – Самарқанд қўл остида бирлаштирган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари