Россия Федерациясида вақтинча меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва бошқа мақсадларда борган юртдошларимиз билан самимий мулоқот қилиш, улар билан дилдан гаплашиш, маърифий суҳбатлар қилиб бериш мақсадида айни кунларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов мазкур мамлакатда бўлиб турибди.
Дастлаб Москва вилояти Одинцово шаҳридаги "Монотек" масъулияти чекланган жамияти қурилиш ширкатида ишлаётган ватандошларимиз билан, сўнгра Москва шаҳридаги "АнтЯпи" масъулияти чекланган жамияти қурилиш фирмасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан самимий мулоқот қилди.
Ватандошларимиз маърифий суҳбатлар асносида Абдуқаҳҳор домладан ўзларини қизиқтирган диний ва бошқа мавзулардаги саволларга атрофлича жавоблар олди.
Бош имом ватандошларимизга қаерда бўлса ҳам юртимиз шаънини баланд тутишни, ақидаси бузуқ ҳар хил оқимларга қўшилиб қолмаслик зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Хизмат сафари Санкт-Петербург шаҳрида давом этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
Анжуманда ушбу қўшни давлатнинг ахборот, маданият ва санъат вазири Мулавий Атиқуллоҳ Азизий, мамлакатимизнинг Кобулдаги элчиси Ойбек Усмонов, шунингдек кўплаб адиблар, ёшлар иштирок этди.
Иштирокчилар Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги бой, теран ва муштарак маданий меросни асраб-авайлаш, илм-фан, адабиёт, фалсафа ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш борасида ҳамкорликда фаол иш олиб борилаётганини таъкидладилар.
Зиёлилар, шоир-ёзувчилар икки бетакрор сиймонинг ижодий, илмий ва маданий фаолиятига оид фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА