Китоб ҳадя қилиш – илм тарқатиш ва хайрли амалларнинг энг гўзал намунасидир.
Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази фонди янги ноёб асарлар билан бойиди.
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси устозлари томонидан Абдулмажид Жузжонийнинг “Ал-Важиз фи усулил ҳадис индал фуқоҳоил усулиййин вал муҳаддисин” асаридан 50 дона ҳадя қилинди.
Ушбу китоблар талабаларнинг билимларини мустаҳкамлаш ва илмий савияларини оширишда муҳим ўрин тутади. Чунки асар Усулул ҳадис илмини ўрганишда бебаҳо манба ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимида янги ўқув машғулотлари бошланди.
12 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов талабалар учун «Хатоба» (нотиқлик санъати) фанидан илк дарсни ўтиб берди.
Машғулот давомида устоз ваъз-насиҳат қилиш санъати, минбар одоблари, тингловчи билан жонли мулоқот ўрнатиш сирлари ҳамда бугунги кун имом-хатиби зиммасидаги масъулиятли вазифаларга алоҳида тўхталди. Нотиқлик маҳоратига оид нозик жиҳатлар ҳаётий ва амалий мисоллар орқали очиб берилди.
Қизғин ва самимий руҳда ўтган дарс сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати