МУЛОЙИМЛИК – ИЛМНИНГ ОТАСИ...
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ҳилм – илмнинг вазири. Мулойимлик – илмнинг отаси. Тавозеъ эса илмнинг либосидир”.
Ҳилм – қийинчиликларга сабрли ва матонатли бўлиб, ғазабни ичга ютиш, одамлар билан муомалада юмшоқ бўлишдир. Бунинг акси – ғазаб, жиззакилик ва сержаҳлликдир.
Мулойимлик – юмшоқлик, оғир-босиқлик билан муомала қилиш. Унинг акси – дағаллик, қўполлик, бағритошлик, қўрсликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўрадир”, деганлар.
Тавозеъ – ўзини катта тутмаслик. Бунинг акси – такаббурлик, ўзини катта санаш, ғурурланиш.
ТЎРТ ХИСЛАТ БАНДАНИ ЮКСАК ДАРАЖАГА КЎТАРАДИ...
Сиррий Сақтий раҳматуллоҳи алайҳи бундай деганлар: “Тўрт хислат бандани юксак даражага кўтаради: илм, одоб, омонатдорлик ҳамда ҳаё ва иффат”.
Малайзиянинг Халқаро ислом тафаккури ва цивилизацияси институти қошидаги Саййид Муҳаммад Нақиб Аттос кутубхонаси маъмурияти Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходимларига кутубхонанинг ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади.
Мазкур кутубхона фондидаги 100 мингдан зиёд илмий манбалардан фойдаланиш имкониятини бериш билан бирга, исломшунослик соҳасидаги илмий изланишларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Termiziy.uz