Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 238-мактабда "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида аҳоли вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Суҳбат давомида ота-онага ҳурмат ва итоатнинг мукофоти, фарзандларни соғлом эътиқодли қилиб тарбиялашда ота-онанинг вазифалари, ўрни муҳимлиги борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида ижтимоий, ақидавий ва бошқа мавзуларда берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#kun_hikmati
Шайх Муҳаммад Сиддиқ ибн Ҳасан Қиннавжий илмнинг лаззати ҳақида қуйидаги сўзларни айтган:
"Шуни билингки, бир нарсанинг шарафи ё айни ўзида бўлади ёки унинг натижасида келиб чиқади. Илмда эса бу икки ҳолатдаги шараф ҳам мавжуд. Чунки илмнинг айнан ўзи лаззатли, шунинг учун ҳам унинг ўзи талаб қилинади ва яна унинг натижаси ҳам шириндир. Айни шу натижа учун ҳам илм ўрганилиши мумкин".
#ilm #lazzat #izlanish
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати