#kun_hikmati
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Ҳилм – илмнинг вазири. Мулойимлик – илмнинг отаси. Тавозеъ эса илмнинг либосидир”.
– Ҳилм – қийинчиликларга сабрли ва матонатли бўлиб, ғазабни ичга ютиш, одамлар билан муомалада юмшоқ бўлишдир. Бунинг акси – ғазаб, жиззакилик ва сержаҳлликдир.
– Мулойимлик – юмшоқлик, оғир-босиқлик билан муомала қилиш. Унинг акси – дағаллик, қўполлик, бағритошлик, қўрсликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўрадир”, деганлар.
– Тавозеъ – ўзини катта тутмаслик. Бунинг акси – такаббурлик, ўзини катта санаш, ғурурланиш.
#hilm #ilm #muloyimlik
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади" (Ҳуд сураси,114-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик ортидан яхшилик қил. Уни ювади. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил!" деганлар (Имом Аҳмад ривояти).