Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил қилинган қориларни суҳбатдан ўтказиш тадбирлари юртимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 18 февраль санасида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги вакилликларда 2025 ( ҳижрий 1446) йилги Рамазон ойида Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун суҳбатлар ташкил қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимларидан иборат устозлар мазкур қориларнинг тайёргарлигини текшириб, уларга таровеҳ ва хатми Қуръон одобларига оид керакли тавсияларни беришди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идоранинг етакчи мутахассиси Давронжон Турсуновнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан ҳожи онанинг яқинларига хусусан, Давронжон ҳожи Турсуновга ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза намози бугун, аср намозидан сўнг "Эшонхўжа ота" жоме масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz