Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448

Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси

25.02.2025   20085   1 min.
Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси

Муборак Рамазон арафасида, яъни 24 февраль куни Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги «Алибек» жоме масжидида намунавий сайёр йиғилиш ўтказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, ЎзМИ масъуллари, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, шаҳар вакиллиги ходимлари, туман бош имом-хатиби ва отинойилари, шунингдек, отинойилар, «Ҳаж – 2024» зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.

Йиғилишдан сўнг Зайниддин домла бошчиликларида масжид ҳовлисига кўчатлар ўтқазилди. 

Сўнгра маҳаллаларга чиқилиб, муаммоли бештадан оила ўрганилди.

Абдуқаҳҳор домла пешин намозини «Бектемир» жоме масжидида адо этиб, намоздан сўнг мўмин-мусулмонларга Рамазони шарифга оз муддат қолганини, бу ойнинг фазилатлари ва баракотлари ҳақида гўзал мавъиза қилиб бердилар. 

Хайрли ишларнинг бошланиш дебочаси бўлган бу тадбир сўнгида туман имомларининг Рамазонга тайёргарликлари, оилалар, маҳаллалар билан ишлаш борасидаги ҳисоботлари тингланди.

Хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент шаҳар вакиллиги

Матбуот хизмати

Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

13.09.2026   6324   1 min.
Фарғонада яна бир оғир беморнинг ҳолидан хабар олинди

 «Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.

Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.

Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари