Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Август, 2026   |   15 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:21
Қуёш
05:45
Пешин
12:24
Аср
17:06
Шом
19:07
Хуфтон
20:26
Bismillah
28 Август, 2026, 15 Рабиъул аввал, 1448

Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи

05.03.2025   9589   1 min.
Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи

Шу йил 3 март куни Рамазон ойи муносабати билан Наманган шаҳридаги "Роял" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил қилинди.

 

Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.

 

Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди Наманган вилоят филиали раҳбарлари бошчилигида Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманларида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган,  ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқоролар ва бошқа конфессия вакилларига мурувват кўрсатилиб ифторлик дастурхони ёзилди.

 

Дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтириш лозимлигини таъкидладилар. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Президент 35 йиллик мустақиллик арафасида 852 нафар маҳкумни афв этди

27.08.2026   17285   1 min.
Президент 35 йиллик мустақиллик арафасида 852 нафар маҳкумни афв этди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 852 нафар жазо ўтаётган шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Афв этилганлар орасида 7 нафар хориж фуқароси, 375 нафар ёшлар, 49 нафар аёл ва 60 ёшдан ошган 37 нафар эркак бор, хабар бермоқда Batafsil.uz.
Афв этилган 852 нафар шахсдан 604 нафари жазони тўлиқ ўташдан озод қилинади. Яна 115 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилади.
52 нафар маҳкумга тайинланган жазо енгилроқ жазо турига алмаштирилади. 81 нафар шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати эса қисқартирилади.
Афв этилганлар орасида тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 63 нафар шахс ҳам бор.
Президент фармонида афв этишга асос сифатида маҳкумларнинг қилмишига пушаймонлиги ва тузалиш йўлига қатъий ўтгани кўрсатилган.
"Ўзбекистон 24" телеканали маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан буён 31 та афв этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган. Ушбу ҳужжатлар жами 10 567 нафар жазо ўтаётган шахсни қамраб олган.
Хусусан, Президент Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида ҳам 392 нафар маҳкумни афв этганди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари