Шу йил 6 февраль куни вилоят бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов “Очиқ эшиклар” куни муносабати билан фуқароларни қабул қилди. Турли масалалар юзасидан мурожаат қилган кишиларнинг саволлари диққат билан тингланиб, уларга атрофлича жавоблар берилди.
Шунингдек, вилоятимиздаги масжидларда ҳам имом-хатиблар томонидан фуқароларни қабул қилиш жараёнлари давом этмоқда. Бу эса жамоатчилик билан яқин мулоқотни мустаҳкамлаш, инсонларнинг савол ва муаммоларига ўз вақтида ечим топишга хизмат қилади.
Фуқаролар мурожаатига эътибор – жамият тараққиёти ва бирдамлигининг муҳим омилларидан биридир!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати