Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Март, 2025   |   6 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:32
Қуёш
06:50
Пешин
12:39
Аср
16:34
Шом
18:22
Хуфтон
19:35
Bismillah
06 Март, 2025, 6 Рамазон, 1446
Янгиликлар

6.03.2025   613   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Талаба закот олишга ҳақлими?

6.03.2025   575   1 min.
Талаба закот олишга ҳақлими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳанафий мазҳабининг етук фақиҳи Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ Танқийҳул фатовол Ҳомидийя китобида бундай деганлар: Талаба илм олиш учун йўлга чиқса, унинг моддий шароитини таъминлаш мусулмонлар зиммасига лозим бўлур. Агар унга етарли маблағни ажратмасалар, шу маблағ улардан қозининг буйруғи ила мажбуран ундириб берилур. Шунингдек, закотни вақтида адо қилмай, зиммасида закот бериш қарзи бўлган кишиларни ҳам уни адо этишга (толиби илмга беришга) мажбурланурлар”.


Моликий мазҳабининг етук фақиҳи Қасрий ибн Муҳаммад ал-Мухтор ибн Усмон ибн ал-Қасрий, ал-Ийдайлабий раҳимаҳуллоҳ “Толиби илмлар ҳар йили мусулмонлардан юз динор миқдорида молиявий маблағ олишга ҳақли бўлурлар” – деб фатво берганлари айтилган.


Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Раддул Муҳтор” китобида бундай деганлар: “Байтул-мол яъни давлат бюджетидан ажратиладиган ёрдам пулларининг бериладиган ўринларидан бири – олимлар ва бошқа ишларни ташлаб, шаръий илм олишга астойдил киришган талабалардир”. Валлоҳу аълам.

Баҳодир Баҳромжон ўғли,
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси.