Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Сентябр, 2026   |   3 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:42
Қуёш
06:02
Пешин
12:19
Аср
16:44
Шом
18:39
Хуфтон
19:54
Bismillah
14 Сентябр, 2026, 3 Рабиъус сони, 1448

​Ҳақдорларга ифторлик дастурхони ёзилди

12.03.2025   10494   1 min.
​Ҳақдорларга ифторлик дастурхони ёзилди

Шу йил 11 март куни Рамазон ойи муносабати билан Мингбулоқ туманидаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ёзилди.

 

Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.

 

Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси раҳбарлари бошчилигида Мингбулоқ туманида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган,  ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқоролар ва турли конфессия вакилларига мурувват кўрсатилиб, ифторлик дастурхони ёзилди.

 

Дуога қўл очган ҳамюртларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

​Ҳақдорларга ифторлик дастурхони ёзилди ​Ҳақдорларга ифторлик дастурхони ёзилди ​Ҳақдорларга ифторлик дастурхони ёзилди ​Ҳақдорларга ифторлик дастурхони ёзилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

13.09.2026   17909   1 min.
Туркий давлатлар муфтийлари Боку шаҳрида жамланади

Жорий йилнинг 13–16 сентябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Йиғинларда туркий дунёнинг етакчи дин пешволари – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Абдулазиз қори Закиров, Туркманистон муфтийcи Раҳмон Қурбонмуродов кабилар бошчилигидаги туркий давлатлар уламоларидан иборат делегациялар иштирок этади.  

Мамлакатимиз делегацияси сафидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, Фатво маркази, ҳудудий вакилликлар ҳамда олий диний таълим муассасаларидан вакиллар жой олган.

Тадбирлар доирасида уламолар мусулмон уммати учун муҳим бўлган шаръий масалалар, замонавий фатволар ва муштарак ташаббусларни муҳокама қилиб, якуний ҳужжатларни имзолайдилар. Шунингдек, илмий-амалий анжуман, икки томонлама музокаралар ҳамда табаррук қадамжолар зиёрати ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари