Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Исро кечасида Иброҳим алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтдилар. Иброҳим алайҳиссалом: "Эй Жаброил, ёнингиздаги бу ким?" деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: "Бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир", деб жавоб бердилар. Шунда Иброҳим алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Умматингизга буюринг, жаннат дарахтларини кўп эксинлар. Зеро, жаннатнинг тупроғи унумдор ва ери жуда кенг", дедилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Жаннатнинг дарахтлари қайси?" деб сўрадилар. Иброҳим алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимаси, деб жавоб бердилар.