Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Ноябр, 2026   |   5 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:49
Қуёш
07:11
Пешин
12:13
Аср
15:23
Шом
17:07
Хуфтон
18:23
Bismillah
15 Ноябр, 2026, 5 Жумадул сони, 1448

Илм аҳли ҳурмат ва эъзозга лойиқ

14.03.2025   17087   1 min.
Илм аҳли ҳурмат ва эъзозга лойиқ

Ислом илм эгаларини қадрлайдиган улуғ диндир. Аллоҳ Қуръони каримда илм эгаларини мақтаб, уларни юксак даражаларга кўтариши ҳақида ваъда берган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам илм эгаларининг қадри ва шарафи ҳақида шундай деганлар:
 

“Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмон ва Ер аҳолиси, ҳатто уясидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи олимларга мағфират тилаб дуо қилишади” (Имом Термизий).


Одамларга ҳалол-ҳаром, оқу-қорани ўргатадиган олимларнинг шарафи шу даражада. Аллоҳ жамики жонзотларга илм эгаларини ҳурмат қилишни, уларнинг ҳаққига дуо қилишни, қадрига етишни тайинлаган ва таълим берган. Шунинг учун ҳар биримиз илм эгаларини қадрлашимиз, кўнглини олишимиз, уларнинг ҳаққига мағфират сўраб дуо қилишимиз керак.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакилиги ва “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шундан иборат эди. Шу куни Андижон шаҳрида жойлашган Саййид Муҳйиддин маҳдум ўрта махсус ислом билим юртида ифторлик дастурхони ёзилди. 250 нафар мударрис-ўқитувчилар, ишчи-хизматчи ходимлар ва талабалар иштирок этган тадбирда вилоят бош имом хатиби Мирзамақсуд домла Алимов илм аҳлининг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Мударрис талабалар ҳаққига дуо қилди.

Дину диёнатни ўргатадиган устозларни, илму толибларни эъзозланганлар Аллоҳнинг улкан ажру савобларига эришсин!

Vaqf.uz

 

 

Илм аҳли ҳурмат ва эъзозга лойиқ Илм аҳли ҳурмат ва эъзозга лойиқ Илм аҳли ҳурмат ва эъзозга лойиқ
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

14.11.2026   38400   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идоранинг етакчи мутахассиси Давронжон Турсуновнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан ҳожи онанинг яқинларига хусусан, Давронжон ҳожи Турсуновга ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози бугун, аср намозидан сўнг "Эшонхўжа ота" жоме масжидида ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари