Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Январ, 2026   |   11 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:15
Қуёш
07:37
Пешин
12:41
Аср
15:55
Шом
17:41
Хуфтон
18:55
Bismillah
30 Январ, 2026, 11 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда

17.03.2025   10499   1 min.
Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда

Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.

Бугун 16 март куни Наманган вилоят бош имом хатиби Мусохон домла ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган имом хатиб ва имом ноиблари иштирокида Наманган вилоятининг учта ҳудудида Давлатабод, Уйчи, ва Чортоқ туманларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида 1 гектар жойга 3500 тупдан ортиқ манзарали кўчатлар экилди.

Шу кунларда ўлкамизнинг турли ҳудудларида диний соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқдалар.  "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида кенг жабҳада ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда Диний соҳа ходимлари “Яшил макон” лойиҳасида фаол қатнашмоқда
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Экран ортидаги тажовуз

30.01.2026   991   2 min.
Экран ортидаги тажовуз

Бугун биз ахборот асрида яшаяпмиз. Тугмани босиш билан дунёнинг исталган нуқтасидаги янгиликдан бохабар бўламиз. Бироқ, бу имконият ўзи билан бирга маънавий инқирозни ҳам олиб келди.

Интернетдаги анонимлик ва чегарасизлик маданиятсизликка йўл очиб берди. Айниқса, сўнгги пайтларда тармоқларда олимларни, зиёлиларни ва ўз соҳасининг мутахассисларини ҳақорат қилиш, уларни обрўсизлантиришга уриниш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Тарихдан маълумки, қайси жамиятда илм аҳли қадрланса, ўша юрт юксалган. Олим – бу йиллар давомида мисқоллаб билим йиққан, уйқусиз тунлар, машаққатли меҳнат эвазига шу даражага чиққан ва жамиятга наф келтирадиган шахс бўлиб етишган. Уни ҳақорат қилиш нафақат бир инсонга, балки у ифодалаётган илмга, маърифатга ва тафаккурга қилинган тажовуздир.

Зиёли инсонларни қадрлаш шунчаки инсоний фазилат эмас, балки илоҳий буйруқдир. Қуръони Каримда олимларнинг мақоми ҳақида шундай марҳамат қилинади:

«...Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилганларни даражаларга кўтарур...» (Мужодала сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло даражасини баланд қилиб қўйган шахсларни интернетда пастга уришга уриниш, нафақат илмга, балки илоҳий тақсимотга ҳам ҳурматсизликдир.

Олимларни обрўсизлантиришга уринишларнинг бир нечта сабаби бор:

  • - Жоҳиллик: Илмдан йироқ кимсалар олимларнинг фикрларини тушунмайди, буни "хато" деб ўйлайди ва уларнинг қадрини тўғри баҳолай олмайди;
  • - Эътиборталабалик: Машҳур инсонга тош отиш орқали ўзининг борлигини кўрсатишга уринади, “хайп” қилмоқчи бўлади ва шу орқали “обуначиларга” эга бўлишга ҳаракат қилади;
  • - Масъулиятсизлик: Экран ортида ўтириб, “менга ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди” деган хомхаёлга боради.

Илмий баҳс-мунозара соғлом жамият белгиси. Агар бирор олимнинг фикрига қўшилмасангиз, унинг фикрларига илмий асосланган раддия ёзинг. Аммо шахсиятга ўтиш, оиласини ёки обрўсини тажовуз ва ҳақорат қилиш, бу заифлик ва маданиятсизлик аломатидир.

Илм аҳлини хор қилган жамиятда барака бўлмайди ва у ерда адолат қарор топмайди.

Шуни ёдда тутиш керакки, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, интернетдаги ҳақорат ва туҳмат учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган. Ижтимоий тармоқда ёзилган ҳар бир сўз учун қонун олдида жавоб беришга тўғри келиши ҳам мумкин.

Интернет бизнинг маданиятимиз кўзгуси. Бу кўзгуни ҳақорат ва нафрат билан эмас, ҳурмат ва илм билан тўлдирайлик. Зеро, олимларни асраш келажакни асраш демакдир.

Шермуҳаммад Болтаев,

Хоразм вилояти Шайх Қосим бобо

масжиди имом-хатиби

МАҚОЛА