Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Август, 2026   |   14 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:20
Қуёш
05:44
Пешин
12:25
Аср
17:07
Шом
19:08
Хуфтон
20:28
Bismillah
27 Август, 2026, 14 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди

20.03.2025   20450   1 min.
Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида кўчат экиб, яшиллик яратиш кўлами кенгайди. Пойтахтимизнинг Бектемир туманида яна бир боққа асос солинди.

Президентимиз давлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари билан бирга бу ерда кўчат экди.

Ийкота, Мажнунтол, Зилола, Роҳат ва Иқбол маҳаллалари орасидаги бу ҳудуд аввал қаровсиз жой эди. Элнинг бирлиги билан яна бир яшил макон, аҳоли ҳордиқ чиқарадиган парк пайдо бўлмоқда. Уч гектарлик ҳудудга ўрмон концепцияси асосида уч минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилди. Уларнинг суғорилиши ва парваришига масъуллар бириктирилди.

Маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан самимий мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакилларига ушбу хайрли ташаббусга ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик билдирди.  Барчани кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклади.

Президент фармойиши билан эълон қилинган долзарб бир ойлик доирасида маҳаллаларда деҳқончилик ва ободонлаштириш ишлари сафарбарлик билан олиб борилмоқда.

Баҳорда 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган. Бунда экин жойларини тўғри танлаш, суғоришни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги боғда экилган кўчатлар ана шу эзгу амалнинг давоми бўлди.

“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастурига мувофиқ, бу йил кўчатчиликка ихтисослашган 18 та ўрмон хўжалиги ташкил қилинади. Уларда “илм-лойиҳа-амалиёт” тамойили асосида генетик селекция ишлари кучайтирилиб, плантациялар кенгайтирилади. “Яшил олам” платформаси ишга туширилиб, кўчатларни онлайн сотиб олиш йўлга қўйилади.

манба: https://president.uz/uz/lists/view/7960

Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди Бектемир туманида яна бир боғ пайдо бўлди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Юртимиз бўйлаб 6000 нафарга яқин ободонлаштириш ходимларига байрам ҳадялари улашилди

26.08.2026   21064   1 min.
Юртимиз бўйлаб 6000 нафарга яқин ободонлаштириш ходимларига байрам ҳадялари улашилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда юртимиз озодалигига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган 2500 нафардан ортиқ ободонлаштириш хизмати ходимларига озиқ-овқат жамланмалари тарқатди.

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад машаққатли ва шарафли меҳнати ҳар доим ҳам кўзга кўринавермайдиган соҳа ходимларининг меҳнатини эътироф этиш, уларнинг қалбига байрам шукуҳи, хонадонларига қувонч киритишдир.

Инсон қадрини улуғлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби хайрли ишлар шу кунларда янада кенг қулоч ёзиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилди.

Шунингдек, ҳомийлар томонидан Республикамиз бўйлаб 3500 нафарга яқин ана шундай фидойи ходимларнинг кўнгли хушнуд этилди.

Бу каби хайр-саховатга йўғрилган байрам тадбирлари ўлкамизнинг барча гўшаларида давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари