Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2026   |   7 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:06
Пешин
12:17
Аср
16:38
Шом
18:32
Хуфтон
19:47
Bismillah
18 Сентябр, 2026, 7 Рабиъус сони, 1448

Ифторлик дастурхони ёзилди

23.03.2025   18987   1 min.
Ифторлик дастурхони ёзилди

Рамазон – хайру саховат ойи. Бу муборак ойда қилинган хайр-эҳсонларга улуғ ажрлар битилади.
Урганч тумани бош имом-хатиби Муҳаммадамин домла Муҳаммад Зариф ўғли ҳомийларни жалб қилган ҳолда Урганч туманидаги "Мурувват уйи"да яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ифторлик дастурхони ёзди.
Ифторлик сўнгида юртимиз тинч, аҳолимиз фаровон бўлишини Яратгандан сўраб, хайрли дуолар қилинди.

https://t.me/ZamaxshariyUz_official 

Ифторлик дастурхони ёзилди Ифторлик дастурхони ёзилди Ифторлик дастурхони ёзилди Ифторлик дастурхони ёзилди Ифторлик дастурхони ёзилди Ифторлик дастурхони ёзилди Ифторлик дастурхони ёзилди Ифторлик дастурхони ёзилди Ифторлик дастурхони ёзилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда

17.09.2026   7649   1 min.
Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида «Инсон қадри улуғланган юртда меҳр ва эътибор ҳар бир хонадонга кириб боради» шиори остида хайрли тадбир ўтказилди.


Мазкур ташаббусга Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Фарҳод Кушаков ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, бош имом-хатиб Раҳматилло домла Усмонов бошчилик қилди.


Тадбир доирасида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва бемор фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.


Самимий мулоқотлар давомида фуқароларнинг ҳол-аҳволи ва эҳтиёжлари ўрганилиб, уларга маънавий далда берилди. Хонадон эгаларига байрамона кайфият улашиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари, эҳсон ва совға-саломлар топширилди.


Шунингдек, имом-хатиблар юртдошларимиз билан оила мустаҳкамлиги, ўзаро меҳр-оқибат, сабр-қаноат ҳамда саховатнинг фазилатлари ҳақида диний-маърифий суҳбатлар олиб бордилар. Бу каби хайрия тадбирлари жамиятда ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга, одамлар қалбида эртанги кунга ишонч уйғотишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда Меҳр ва мурувват ҳар бир хонадонга кириб бормоқда
Ўзбекистон янгиликлари