Рамазон – хайру саховат ойи. Бу муборак ойда қилинган хайр-эҳсонларга улуғ ажрлар битилади.
Урганч тумани бош имом-хатиби Муҳаммадамин домла Муҳаммад Зариф ўғли ҳомийларни жалб қилган ҳолда Урганч туманидаги "Мурувват уйи"да яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ифторлик дастурхони ёзди.
Ифторлик сўнгида юртимиз тинч, аҳолимиз фаровон бўлишини Яратгандан сўраб, хайрли дуолар қилинди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳрида «Мотуридийлик — бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиляпти. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан етмишдан зиёд уламо ва олимлар, халқаро ташкилот раҳбарлари, муфтийлар, илмий тадқиқотчилар қатнашяпти.
Конференция иштирокчилари 29 апрель куни кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилиб, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлардан катта таассурот олди.
Хорижий уламолар бу диёр дунё цивилизациялар маркази бўлгани, Ислом тамаддуни ривожига ҳам муҳим ҳисса қўшгани, кўплаб олиму уламоларни етиштириб берганини эътироф этди.
Бугун конференция иштирокчилари Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти, мотуридийлик намояндалари ва асарлари, мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар, глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти, замонавий исломшунослик тадқиқотлари сингари муҳим илмий масалаларни муҳокама қилади.
xs.uz