Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Август, 2026   |   17 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:24
Қуёш
05:47
Пешин
12:24
Аср
17:04
Шом
19:04
Хуфтон
20:23
Bismillah
30 Август, 2026, 17 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир

24.03.2025   15059   1 min.
Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир

Муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғояси асосида саховат тадбирлари пойтахтимизда давом этяпти. 
Бу жараёнда ўзга миллат вакилларига алоҳида эътибор қаратилаётир. 

Бугун, Рамазоннинг 24-куни (24 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда туманлар бош имом-хатиблари, имом-домлалар иштирокида ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги 100 га яқин кам таъминланган, боқувчисиин йўқотган, эҳтиёжманд, ногирони бор оилалар ҳолидан хабар олинди.
Абдуқаҳҳор домла «Кўкча» маҳалласига ташриф буюриб,  маҳалла фаоллари билан у ердаги 5 та якка-ёлғиз яшаётган, ногирон парваришланаётган хонадонга қувонч улашилиб, эҳсонлар тарқатдилар.
Имом-хатиблар эса тумандаги бошқа маҳаллаларга бордилар.

Пешин намозидан сўнг имом-домлалар «Шайх Зайниддин» жоме масжидига қайтиб, амалга оширилган эзгу ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади.

Аллоҳ таоло Қуръон каримда: «Эҳсон-яхшиликнинг мукофоти фақат эҳсон ва эзгулик бўлажак» (Роҳман сураси, 60-оят), деб ўзгаларга яхшилик қилувчиларга дунё ва охиратда улкан мукофотлар борлигини маълум қилган.
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!»

24.08.2026   22260   1 min.
«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!»

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизнинг турли ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Мазкур бош ғоя асосида масжидлар ва қабристонларда ҳам ҳашарлар ташкил этилиб, ҳудудлар тартибга келтирилмоқда.

Хусусан, масжидлар атрофи, қабристонлар ва уларга туташ ҳудудларда тозалаш, ободонлаштириш, дарахтларни парваришлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундай хайрли ишлар юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш, муқаддас масканлар ва аждодлар хотирасини эъзозлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ягона Ватан — ягона халқ!

Янги ҳаёт ва янги келажак сари биргаликда!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари