Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Апрел, 2025   |   25 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:32
Пешин
12:26
Аср
17:11
Шом
19:15
Хуфтон
20:35
Bismillah
23 Апрел, 2025, 25 Шаввол, 1446
Янгиликлар

Устозлар ибрати

27.03.2025   7081   1 min.
Устозлар ибрати

Энг улуғ ғоямиз:  Жаҳолатга қарши — маърифат" 

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамда Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Учтепа туманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари  Устоз Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида Чилонзор туманидаги 164- мактаб фаоллар залида "Жаҳолатга қарши маърифат" ва  "Рамазон ойи фазилатлари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  
Учрашув давомида  ёшларни камолотида илм олишнинг муҳимлиги мавзусида шунингдек, ёшларни жамиятга зид бўлган ёт ғоялардан асраш, турли экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик ҳақида тўхталиб ўтилди.
Мазмунли маъруза давомида фарзандларни соғлом эътиқодли ва билимли қилиб тарбиялашда ҳар бир ота-онанинг ўрни муҳимлиги борасида  фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида,  ижтимоий, ақидавий масалаларга доир берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

https://t.me/marifiymarkaz/6410 

Устозлар ибрати Устозлар ибрати Устозлар ибрати Устозлар ибрати Устозлар ибрати
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Кимга дин берилган бўлса...

21.04.2025   3362   1 min.
Кимга дин берилган бўлса...

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ таоло ризқларингизни тақсимлаганидек, хулқларингизни ҳам тақсимлаган. Аллоҳ таоло дунёни яхши кўрган ва яхши кўрмаган бандасига ҳам бераверади. Аммо динни фақат Ўзининг суйган бандасига беради. Кимга динни ато этган бўлса, батаҳқиқ уни яхши кўрибди", дедилар.