Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Октябр, 2026   |   19 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:32
Қуёш
06:52
Пешин
12:12
Аср
15:39
Шом
17:24
Хуфтон
18:38
Bismillah
30 Октябр, 2026, 19 Жумадул аввал, 1448
Янгиликлар

Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда

02.04.2025   21634   1 min.
Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.


Бугун, 2 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитди. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган диний савол, ҳаж-умра, оилавий муаммо ва моддий ёрдам олиш сингари масалалар кўриб чиқилди.


Жумладан, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.


Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

 

Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда Диний идорада фуқаролар мурожаати эшитилиб, ҳал этилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркия ОАВ Ўзбекистоннинг туркий дунёдаги ўрни ортиб бораётганини эътироф этди

30.10.2026   304   3 min.
Туркия ОАВ Ўзбекистоннинг туркий дунёдаги ўрни ортиб бораётганини эътироф этди

Анқарада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг 13-саммити арафасида Туркия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар, унинг минтақавий ҳамкорликдаги ўрни ва туркий халқларнинг умумий маданий меросига қўшган ҳиссасини кенг ёритаяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Хусусан, “Diriliş Postası” ва “Yeni Şafak” газеталари мамлакатимиз тараққиётига оид материалларни чоп этди. “Ülke TV” телеканалида Ўзбекистон тарихи ва тамаддуний мероси ҳақида 22 қисмли ҳужжатли фильмлар туркуми намойиш қилинди.

“Diriliş Postası”даги “Янги Ўзбекистон – туркий дунёда нуфузи ортиб бораётган стратегик куч” сарлавҳали мақолада таъкидланишича, 2017–2025 йилларда юртимиз иқтисодиёти йилига ўртача 6 фоиздан кўпроққа ўсган. 2026 йилнинг биринчи ярмида ўсиш кўрсаткичи 8,5 фоизни ташкил этиб, хорижий инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларга яқинлашган.

“Fitch” ва “Standard & Poor’s” агентликлари томонидан Ўзбекистоннинг кредит рейтинги ижобий прогноз билан “BB−” дан “ BB” даражагача кўтарилганига эътибор қаратган. Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, хусусийлаштириш жараёнлари, инвестиция муҳитининг яхшиланиши ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга тайёргарлик бунинг асосий омиллари сифатида қайд этилган.

“Yeni Şafak” нашрида “Ислоҳотлар негизида Янги Ўзбекистон барпо этилмоқда” номли мақола чоп этилди. Материалда Ўзбекистон тараққиётининг асосини ташкил этувчи ёшлар қатламига алоҳида урғу берилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 52 фоизи 30 ёшга тўлмаган ёшлардан иборат. Шу билан бирга, нашрда Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳияти ҳамда республиканинг халқаро мавқеи мустаҳкамланиб бораётгани эътироф этилган.

Туркия матбуоти ТДТ доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон 2019 йилда ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланди, 2022–2023 йилларда эса унга раислик қилиб, Самарқандда муҳим саммитни ташкил этди ҳамда 100 дан ортиқ тадбирларни ўтказди.

Ушбу даврда “Туркий дунё нигоҳи – 2040” концепцияси ва 2022–2026 йилларга мўлжалланган стратегия қабул қилинди. Туркий давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард доллардан ошди, транспорт ва логистика соҳаларида инвестициявий алоқалар ҳамда қўшма лойиҳалар кенгайиб бормоқда.

“Diriliş Postası”нинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитларида ҳамкорликни амалий ривожлантиришга қаратилган 100 га яқин ташаббусни илгари сурган. Янги иқтисодий имкониятлар макони, саноат альянси ҳамда Темир йўл маъмуриятлари кенгашини ташкил этиш шулар жумласидандир.

Шунингдек, “Üлке ТВ” телеканали мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси кўмагида суратга олинган “Ўзбекистон тамаддунига саёҳат” номли ҳужжатли фильмлар туркумининг ҳафталик намойишини бошламоқда. Тасвирга олиш ишлари Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларини қамраб олган бўлиб, мамлакатнинг туркий ва ислом цивилизациялари тарихидаги аҳамиятини очиб беради.

Фильмларда Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва Амир Темур мероси намойиш этилади. Лойиҳа турк томошабинларини муштарак тарихий илдизлар, маданий алоқалар ҳамда минтақанинг жаҳон илм-фани ва маънавий тафаккурига қўшган ҳиссаси билан таништиришга қаратилган.

Бўлажак саммит арафасида чоп этилган ушбу мақолалар ва телевизион лойиҳа Ўзбекистон–Туркия алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани ҳамда иқтисодиёт, сиёсат ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган интилишни яққол кўрсатади. Энг муҳими, Ўзбекистон туркий дунёдаги интеграция жараёнларининг фаол иштирокчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари