Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Октябр, 2026   |   4 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:16
Қуёш
06:34
Пешин
12:09
Аср
15:59
Шом
17:47
Хуфтон
19:01
Bismillah
15 Октябр, 2026, 4 Жумадул аввал, 1448

Амаки ота ўрнидами?

04.04.2025   7904   4 min.
Амаки ота ўрнидами?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ: أَتَى يَعْلَى بْنُ أُمَيَّةَ بِأَبِيهِ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُبَايِعُهُ عَلَى الْهِجْرَةِ بَعْدَ الْفَتْحِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ». فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، بَايِعْ أَبِي عَلَى الْهِجْرَةِ. فَقَالَ: «لَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ». فَأَتَى الْعَبَّاسَ يَسْتَشْفِعُ بِهِ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَتَى الْعَبَّاسُ النَّبِيَّ فَقَالَ: أَقْسَمْتُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ، لَمَّا بَايَعْتَ أَبَا يَعْلَى عَلَى الْهِجْرَةِ، فَبَسَطَ يَدَهُ وَقَالَ: «قَدْ أَطَعْتُ عَمِّي، وَلَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ».

Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Яъло ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отасини у зотга ҳижрат учун байъат қилдиргани олиб келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқ», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Отамнинг ҳижрат учун байъатини қабул қилинг», деди. «Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқ», дедилар.

Шунда у Аббоснинг олдига бориб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида шафоатчилик қилишини илтимос қилди. Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен қасам ичиб айтаманки, Яълонинг отасининг ҳижрат ҳақидаги байъатини қабул қилинг», деди.

Шунда у зот қўлларини узатдилар ва: «Амакимга итоат қилдим. Барибир фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар.

Шарҳ: Ушбу ривоятдан маълум бўляптики, амаки ҳам отанинг ўрнига ўтар экан. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари икки марта қайтарган нарсага амакилари воситачи бўлиб келганлари учун рози бўлганлар. Ўша иш қилиб бўлмайдиган нарса эканини билиб туриб ҳам, хўп деб, «Мен амакимга итоат қиляпман, лекин барибир Аллоҳнинг ҳукми бу эмас», деб бўлса ҳам байъатни қабул қилганлар.

Мана шундан кишилар амакиларнинг, катталарнинг ҳам ўзларида оталарининг ҳаққи бўлгандек ҳаққи борлигини билишлари, шунга ўхшаш савобли ишларда улардан бири илтимос қилса, орага тушса, бошқа бир сўровлари бўлса, қабул қилиб, итоат этишлари лозимлиги келиб чиқади.

عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، أَنَّ عَبْدَ الْأَعْلَى بْنَ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي فَرْوَةَ أَخْبَرَهُ، عَنِ الْمُطَّلِبِ بْنِ حَنْطَبٍ: أَنَّ عَمَّهُ وَهُوَ وَعِمْرَانُ بْنُ أَبِي فَرْوَةَ جَالِسَانِ، فَأَوْسَعَ لَهُ، فَأَبَى الْمُطَّلِبُ أَنْ يُفَرِّقَ بَيْنَهُمَا وَقَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُفَرَّقَ بَيْنَ الرَّجُلِ وَأَبِيهِ، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: إِنَّمَا هُوَ عَمِّي قَالَ: الْعَمُّ وَالِدٌ.

Ибн Журайждан ривоят қилинади: «Менга Муҳаммад ибн Абдурраҳмон хабар қилди. Абдулаъло ибн Абдуллоҳ ибн Абу Фарва Муттолиб ибн Ҳантобдан хабар берди. У Имрон ибн Абу Фарва билан ўтирган эди. У унга жой берди. Шунда Муттолиб иккисининг орасига киришни истамади ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ота билан боланинг орасини ажратишдан қайтарганлар», деди.

Шунда Абдуллоҳ: «Бу амаким», деди.

«Амаки ота ўрнидадир», деди.

Шарҳ: Демак, амаки-жиян ўтирганларида бир ҳурматли одам кириб келибди. Икковлари икки томонга сурилиб, унга ўтириши учун жой бўшатишган экан, «Мен бу ерга ўтирмайман. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота-боланинг орасини ажратиб ўтирманглар», деганлар», дебди. Бола ёшлик қилиб, «Бу амаким», деганида «Амаки ота ўрнидадир», яъни отадир, дебдилар. Амакининг ота ўрнига ўтиши мана шу ривоятдан олинган.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Ҳаж – 2027” мавсумига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

15.10.2026   2462   1 min.
“Ҳаж – 2027” мавсумига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Ҳаж – 2027” мавсумига тайёргарлик ишларини Саудия Арабистони мутасадди идоралари вакиллари билан муҳокама қилдилар.

Учрашувда ар-Рифода ҳаж хизматлари муассасаси вакиллари Носир бин Абдуллоҳ Саружий, Фуод бин Абдулазиз Факираҳ, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ҳамда Диний идора ҳузуридаги “Ҳаж ва Умра” маркази раҳбари Мақсуд Каримов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Мулоқот аввалида томонлар икки мамлакат раҳбарларининг кўп қиррали муносабатлари натижасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичга олиб чиқилгани, хусусан, ҳаж ва умра зиёратчилари учун кўрсатилаётган хизматлар савияси юксак даражага кўтарилганини эътироф этдилар.

Музокаралар чоғида Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ҳожиларга муносиб хизмат кўрсатиш, улар учун зарур шароитларни яратиш батафсил муҳокама этилди. Жумладан, ҳожилар учун муборак масканларда шинам чодирлар ташкил этиш, транспорт ва озиқ-овқат таъминотини янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Ҳаж – 2027” мавсумига ҳаж зиёратчиларига хизмат кўрсатиш, уларга муносиб ва шинам шароитлар яратиш ҳамда ташкилий ишларини янада кучайтириш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.

Бу ишлар замирида эса битта улуғ мақсад —  ҳар бир ҳожига муносиб эътибор ва ҳурмат кўрсатиш, ибодатни энг қулай ва руҳий осудаликда адо этиш имконияти ётади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари