Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Апрел, 2025   |   24 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:07
Қуёш
05:33
Пешин
12:27
Аср
17:11
Шом
19:14
Хуфтон
20:34
Bismillah
22 Апрел, 2025, 24 Шаввол, 1446
Мақолалар

Аллоҳнинг омонатлари

07.04.2025   3148   1 min.
Аллоҳнинг омонатлари

Ўлим тўшагида ётган аёл эридан: “агар мен вафот этсам қанча вақт ўтганидан кейин яна уйланасиз” деб сўради. Эри: “Қабрингнинг тупроғи қуриши билан”, деб жавоб берди. Орадан бироз вақт ўтиб, аёл вафот этди. Эри ваъдасига биноан то аёлнинг қабри тупроғи қуригунча зиёратга бориб турадиган бўлди. Аммо орадан йил ўтди ҳамки, қабр тупроғи нам бўлиб турарди. Эр бу сирни билиш учун панада пойлади. Бир йигит челакда сув олиб аёлининг қабрига сепа бошлади. “Нима қиляпсан?” деб олдига келса, қайниси экан. У: “Опамнинг васиятини бажаряпман”, деди.
 

Бундан кўринадики, аёл ҳатто вафот этса ҳам эрини рашк қиларкан, яхши кўраркан. Масаланинг иккинчи томони шуки, биз қадри баланд эрлар ўз аёлимизни қай даражада яхши кўрамиз, қадрлаймиз?!
 

Улар бор экан, доим кийимимиз, уйимиз тоза. Дастурхонда таомимиз тайёр. Фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Улар кеча-кундуз хизматимизга шай. Шундай экан, баъзан нимадир хато қилса, ишларига улгурмаган бўлса, уларни қаттиқ койимайлик. Зеро, улар бизга Аллоҳнинг омонатларидир. Биз уларга масъулмиз. Қуйидаги оятни доим эсда тутайлик:
 

Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир(Нисо сураси, 34-оят).
 

Акбаршоҳ Расулов

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда

21.04.2025   9619   1 min.
Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда

Жорий йил 13-23 апрель кунлари Иордания вақфлар, Исломий ишлар ва Муқаддас зиёратгоҳлар вазирлиги подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Воизлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида навбатдаги ўқув бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази масъул ходими Ёрқин домла Жумабаев иштирок этмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, Аммон мурожаатномасининг мазмуни 200 дан ортиқ мусулмон уламолар ҳамда 50 дан ортиқ мамлакатдан келган баёнотлар билан умумийлаштирилди.

Мурожаатномада инсонлар орасидаги ўзаро ҳурмат ва тинчликни сақлаш муҳимлигига эътибор қаратилган. Бу ҳужжат исломда муроса ва бирликка чақирувчи муҳим қадам бўлиб, мусулмонлар орасида ўзаро ҳурмат ва ёрдамни таъминлаш учун ишлатилган ғоялардан бири ҳисобланади. Ушбу 2025 йилги малака ошириш курси 46-давра ҳисобланади.

Маълумот ўрнида Аммон мурожаатномаси 2004 йил 9 ноябрда (Рамазон) Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II томонидан Ислом дунёсида яхшилик, ўзаро ҳурмат ва бирликни таъкидлаб эълон қилинган. Ҳар йили "Аммон мурожаатномаси" ва унинг мазмунини етказиш бўйича воизлар малакасини ошириш курслари ташкил этиб келинади. 

Ўтган йилларда ўтказилган малака ошириш курсларида мусулмон дунёсининг 20 дан ортиқ давлатдан вакиллар иштирок этган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда Фатво маркази уламоси Иорданияда малака оширмоқда
Ўзбекистон янгиликлари