Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.
Бугун, 9 апрель куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитди. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган имом-хатиблар фаолияти, ҳаж-умра, ишга жойлашиш, ва моддий ёрдам олиш сингари масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатларни кўриб чиқиш учун Идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.
Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби Сирожиддин домла Худойқуловга опаси Сафаргул Маъмур қизининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиради.
Аллоҳ таоло марҳуманинг охиратларини обод, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! Оила аъзолари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.