Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Сентябр, 2026   |   4 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:43
Қуёш
06:03
Пешин
12:18
Аср
16:43
Шом
18:37
Хуфтон
19:52
Bismillah
15 Сентябр, 2026, 4 Рабиъус сони, 1448

Ҳар бир мурожаат – эътиборда!

09.04.2025   14436   1 min.
Ҳар бир мурожаат – эътиборда!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол. 


Бугун, 9 апрель куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитди. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган имом-хатиблар фаолияти, ҳаж-умра, ишга жойлашиш, ва моддий ёрдам олиш сингари масалалар кўриб чиқилди. 
 

Жумладан, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатларни кўриб чиқиш учун Идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди


Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳар бир мурожаат – эътиборда! Ҳар бир мурожаат – эътиборда! Ҳар бир мурожаат – эътиборда! Ҳар бир мурожаат – эътиборда! Ҳар бир мурожаат – эътиборда! Ҳар бир мурожаат – эътиборда! Ҳар бир мурожаат – эътиборда!
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон туристик компаниялари Ар-Риёздаги халқаро кўргазмада иштирок этди

15.09.2026   2987   2 min.
Ўзбекистон туристик компаниялари Ар-Риёздаги халқаро кўргазмада иштирок этди

Саудия Арабистони пойтахтида “WTM Spotlight Riyadh 2026” халқаро туристик кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон туризм индустрияси вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мамлакатимиз туристик салоҳиятини «Asialuxe Travel», «Zamin DMC» ва «Bazar Travel» компаниялари намойиш этди. Улар кўргазманинг ишбилармонлик дастурида фаол иштирок этиб, Саудия Арабистони ҳамда бошқа хорижий давлатлар туризм соҳаси вакиллари билан бир қатор самарали учрашувлар ўтказдилар.

“WTM Spotlight Riyadh” Саудия Арабистони туризм бозорининг халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқалари учун асосий профессионал майдонлардан бирига айланди. Кўргазма туроператорлик бизнеси, қабул қилувчи компаниялар, меҳмонхона сектори, авиация тармоғи, туристик технологиялар ва индустриянинг бошқа йўналишлари вакилларини бирлаштирди. Тадбирда минтақавий ва халқаро ташриф буюрувчилар, 450 дан ортиқ экспонентлар ҳамда 30 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатнашди.

Уч кун давомида ўзбекистонлик компаниялар вакиллари саудиялик туроператорлар, туристик агентликлар ва бозорнинг бошқа иштирокчилари билан музокаралар ўтказдилар. Мулоқотларда шериклик дастурларини ривожлантириш, Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда янги қўшма туристик маҳсулотларни шакллантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонни маданий-маърифий, оилавий, премиум ва индивидуал туризм учун жозибадор йўналиш сифатида тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Саудиялик ҳамкорларга Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларининг туристик имкониятлари, Буюк ипак йўлининг тарихий мероси, замонавий меҳмонхона инфратузилмаси, миллий таомлар ҳамда индивидуал ва гуруҳли туристик дастурларни ташкил этиш имкониятлари намойиш этилди.

Ўзбекистон туризм тармоғи вакиллари, шунингдек, саудиялик ҳамкорлар билан сайёҳларни кутиб олишни ташкил этиш, Кўрфаз мамлакатларидан келувчи саёҳатчиларнинг афзалликларини ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда Саудия Арабистони бозорида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини янада тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбек туристик компанияларининг “WTM Spotlight Riyadh 2026” кўргазмасидаги иштироки подшоҳлик туристик бизнеси вакиллари билан бевосита алоқаларни кенгайтириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини излаш учун қўшимча имконият бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари