Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Апрел, 2025   |   16 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:45
Пешин
12:28
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:23
Bismillah
14 Апрел, 2025, 16 Шаввол, 1446
Янгиликлар

11.04.2025   4733   1 min.
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса

14.04.2025   70   2 min.
Инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаё зинокорлик ва бузуқлик йўлидаги энг катта тўсиқдир. Лекин қайси банда зино йўлига юрса, энг аввал ундан ҳаё жавҳари кетади ва беҳаёлик унинг табиатига айланади. Ҳадиси шарифда шундай ворид бўлган:

إِذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ

«Ҳаё қилмасанг, у ҳолда хоҳлаганингни қилавер» («Саҳиҳул Бухорий»).

Аллома Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: «Бу ҳадисдан маълум бўладики, инсонни гуноҳдан тўхтатадиган нарса унинг ҳаёсидир. Қачон ҳаёнинг тақозоси талабига кўра инсон амал қилишни тарк этса, у ҳолда у ҳар қандай гуноҳга журъатли бўлиб қолади» («Фатҳул Борий», 10/641).

Инсон агар ҳаёни маҳкам тутса, унинг феълида яхшилик ғолиб туради. Бордию беҳаёликка мубтало бўлса, ёмонлик ғолиб келади. Айнан ҳаё инсонни шаҳват йўлига юришдан тўсади. Унутмаслик керакки, бузуқликнинг энг ёмон зарари беҳаёлик, уятсизлик шаклида зоҳир бўлади.

Гўзал ахлоқдан маҳрум қилади

Зинонинг яна бир зарари шуки, қайси инсон шу ёмон йўлда юришни одат қилган бўлса, у ахлоқ-одоб масаласида энг паст даражага тушиб кетади. Силаи раҳм қилиш ўрнига қариндошлик ришталарини узади. Дағал муомалага одатланади. Ўзгалар ила қўпол муомала унга оддий ҳолат бўлиб туюлади. Очиқ юзлилик ўрнига хўмраяди. Дилозорлик, фаҳш сўз айтиш, сўкиш-сўкиниш каби иллатлар айни зино ва бузуқликнинг натижасидир. Покиза ахлоқнинг асоси тўрт нарсадан иборат: ҳикмат, шижоат, иффат ва адолат («Иҳёу улумиддин»).

Зинокор ва бузуқилар иффатдан маҳрумдирлар. Бу йўлда юришга одатланган инсонда на ҳикмат бўлади, на шижоат. Улар иффатларини йўқотиб бўлган ва адолатдан буткул узоқ бўлади. Улар гўзал ахлоқ неъматидан маҳрум бўлади. Бу маҳрумликлар жуда катта зиёндир.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди