Бугунги кунда ноқонуний умра фаолияти билан шуғулланаётган турфирмалар Туризм қўмитаси ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган саёҳат қилиш имконини берувчи лицензиясини кўрсатиб, фуқароларни алдаб умра фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.
Қонунчиликка кўра, "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун талаб қилинадиган лицензия сиз видеода кўриб турган шаклда бўлиши талаб этилади.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.
Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.
Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати