Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Сентябр, 2026   |   1 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:40
Қуёш
06:00
Пешин
12:19
Аср
16:47
Шом
18:42
Хуфтон
19:58
Bismillah
12 Сентябр, 2026, 1 Рабиъус сони, 1448

Тадбир манфаатли бўлди

16.04.2025   9850   1 min.
Тадбир манфаатли бўлди

Шу йил 15 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида намунавий-амалий тадбир бўлиб ўтди.
 

Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари ва отинойилар, шунингдек, «Ҳаж – 2024» зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.


Дастлаб Бўстонлиқ туманидаги «Хўжакент» жоме масжидида амалга ошириладиган тадбирлар режаси белгилаб олинди.


Сўнгра ҳудудга мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.


Шундан сўнг маҳаллаларга чиқилиб, тумандаги ҳар бир маҳаллада муаммоли бештадан оила ўрганилди.


Арзимас сабаблар билан ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар имомлар, ҳожиларнинг ҳаёт тажрибасидан келиб чиққан гапларидан таъсирланиб, ярашиб олдилар.


Адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган фуқароларга ҳам Исломнигн соф таълимоти тушунтирилди.


Пешин намозидан сўнг Дониёр домла Икромов тумандаги «Олимжон ота» масжиди қавмига мавъиза қилиб берди.


Хуллас, бу маърифий тадбир ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олгани билан аҳамиятлидир.


Тадбир сўнгида кун давомида амалга оширилган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди Тадбир манфаатли бўлди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Индонезия зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

10.09.2026   31636   1 min.
Ўзбекистон ва Индонезия зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Индонезия Республикаси Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Ирфан Юсуф билан учрашди.

Учрашувда туристик алмашинувни кенгайтириш, зиёрат туризмини ривожлантириш, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва туроператорлар ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Туристик оқимни ошириш мақсадида Тошкент–Жакарта, шунингдек, тарихий шаҳарларни тўғридан-тўғри боғловчи авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган янги авиақатновларни субсидиялаш бўйича механизмларни қўллаш мумкинлиги қайд этилди. Шунингдек, Индонезиядан сайёҳ жалб қилган маҳаллий туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилиши ҳам таъкидланди.

Индонезияда ҳар йили 2 миллиондан ортиқ фуқаро Ҳаж ва Умра зиёратига йўл олади. Ўзбекистондаги 1 200 дан зиёд зиёрат маскани, жумладан, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд мероси Индонезия бозори учун муҳим туристик салоҳият ҳисобланади.

Индонезия Ҳаж ва Умра вазирининг ташрифи доирасида Самарқанд ва Бухородаги зиёрат масканлари билан танишув ташкил этилди. Бухоро ва Самарқандни Индонезия бозорида зиёрат туризми йўналишлари сифатида тарғиб қилиш, махсус турлар ишлаб чиқиш, Ҳаж ва Умра операторлари билан B2B учрашувлар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида индонезиялик инвесторлар иштирокида “Hadith Hotel” беш юлдузли меҳмонхонасининг ишга туширилиши ҳам икки мамлакат туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий натижаларидан бири бўлди.

Тўғридан-тўғри авиақатновлар, “Умра плюс” дастури, туроператорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантириш Ўзбекистоннинг Индонезия бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда туристик оқимни оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари