Бугун, 24 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом-ноиблари, отинойилари билан “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонини ўрганиш бўйича амалий ўқув-семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда соҳа мутахассислари тингловчиларга янги фармон мазмун-моҳиятини шарҳлаш баробарида кейинги йилларда юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган кўламли ишлар, соҳадаги сўнгги янгиликлар ҳақида маълумот беришди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.
Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати