Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Январ, 2026   |   5 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:19
Қуёш
07:42
Пешин
12:40
Аср
15:48
Шом
17:33
Хуфтон
18:49
Bismillah
24 Январ, 2026, 5 Шаъбон, 1447

21.05.2025   6328   1 min.

Шу йил 19 май куни мамлакатимизга келган Қатар вақф ва ислом ишлари вазири ўринбосари Муҳаммад ал-Кавварий бошчилигидаги делегацияни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов қабул қилди. 

Мулоқотда Ўзбекистон ва Қатар алоқалари ривожланаётганига тўхталиш баробарида юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги сўнгги ислоҳотлар, илмий-тадқиқот марказлари, масжид-мадрасалар, Фатво маркази, Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари, нашриёт-матбаа ишларига оид маълумотларга делегация вакиллари қизиқиш билдирди. 

Муҳаммад ал-Кавварий бу замин дунё тамаддуни марказларидан бири экани, улуғ мутафаккирларимиз башарият тараққиётига катта ҳисса қўшгани, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби алломалар динимиз ривожига катта ҳисса қўшиш баробарида бутун оламга машҳурлигини эътироф этди. 

Учрашув давомида икки давлат мутахассислари иштирокида қўлёзмаларни ўрганиш, тадқиқ этиш ва уларни чоп этиш, диний таълим, зиёрат туризми йўналишида ҳамкорлик қилиш  ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Юқорида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида амалий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ўзаро келишиб олинди. 

Меҳмонлар Диний идора Кутубхона фондидаги ноёб ва нодир асарлар билан танишиш асносида Мўйи муборак мадрасасида жойлашган ҳазрати Усмон Мусҳафини ҳам зиёрат қилишди. 

Маълумот ўрнида бундан бир ой муқаддам мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар вақф ва ислом ишлари вазири Ғаним бин Шаҳин ал-Ғаним билан юртимизнинг диний соҳа раҳбарлари учрашув ўтказган эди. https://t.me/muslimuzportal/41058

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа)

22.01.2026   3104   2 min.

Кеча, 21 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Имом Термизий номидаги ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Самарқанд Ҳадис илми мактабида “Саҳиҳи Бухорий” асари хатми кутуб қилинишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда олий диний таълим муассасалари раҳбарияти, устозлар ва талабалар иштирок этишди.

Мазкур тадбирларда сўзга чиққан нотиқлар томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан хатми кутуб тадбирлари сони ортиб, узлуксиз давом этаётгани, хусусан, “Саҳиҳи Бухорий” хатми кутуби – ҳадис ва суннат борасидаги илмларни бойитиш, билим ва тажриба алмашиш каби манфаатлар билан бирга диёримизга барака ва раҳмат бўлиши алоҳида қайд этилди. 

Жумладан, Тошкент ислом институтида Қуръон тиловати билан бошланган маросимда институт ректори Уйғун Ғофуров тадбирни кириш сўзи билан бошлаб берди. Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов юртимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар, хусусан, диний таълим муассасалари фаолияти ва таълим сифати тубдан яхшилаётгани, ана шундай хатми кутублар ўқиш йўлга қўйилгани тўғрисида сўзлади. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси  доценти Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Саҳиҳи Бухорий” асарини хатми кутуб қилиб ўқишнинг фазилатлари ҳақида гапирди. Катта ўқитувчи Фахриддин домла Маманосиров эса хатми кутуб қилиш тартиби, шартлари ва одоблари ҳақида эслатиб ўтди.

Устозлардан яна бири – Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов хатми кутубни бошлаш рамзи сифатида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг аввалги ҳадисларини ўқиб берди. Бошқа ҳудудларда ҳам шу тартиб асосида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг хатми кутубига киришаётган талабаларга дуолар берилди. 

Маълумот ўрнида, тарихимизда “Қуръони карим” хатм қилингани каби “Саҳиҳи Бухорий” ҳам ёзилганидан буён тўлиқ ўқилиб, хатм қилиниб, ундан барака ҳосил қилинган. “Саҳиҳи Бухорий” тўлиқ ўқилиб, хатмдан сўнг қилинган дуолар ижобат бўлгани жуда кўплаб тажрибалардан ўтган ҳақиқат. 

Аллоҳ таоло “Саҳиҳи Бухорий” хатмига киришган устоз ва толиби илмларга куч-қувват бериб, бу эзгу анъана туфайли юртимизда тинчлик-офият, хайру барака зиёда бўлишини насиб айласин.   

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа) Диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари