Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Январ, 2026   |   28 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:46
Пешин
12:38
Аср
15:39
Шом
17:25
Хуфтон
18:42
Bismillah
17 Январ, 2026, 28 Ражаб, 1447

21.05.2025   6188   1 min.

Шу йил 19 май куни мамлакатимизга келган Қатар вақф ва ислом ишлари вазири ўринбосари Муҳаммад ал-Кавварий бошчилигидаги делегацияни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов қабул қилди. 

Мулоқотда Ўзбекистон ва Қатар алоқалари ривожланаётганига тўхталиш баробарида юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги сўнгги ислоҳотлар, илмий-тадқиқот марказлари, масжид-мадрасалар, Фатво маркази, Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари, нашриёт-матбаа ишларига оид маълумотларга делегация вакиллари қизиқиш билдирди. 

Муҳаммад ал-Кавварий бу замин дунё тамаддуни марказларидан бири экани, улуғ мутафаккирларимиз башарият тараққиётига катта ҳисса қўшгани, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий каби алломалар динимиз ривожига катта ҳисса қўшиш баробарида бутун оламга машҳурлигини эътироф этди. 

Учрашув давомида икки давлат мутахассислари иштирокида қўлёзмаларни ўрганиш, тадқиқ этиш ва уларни чоп этиш, диний таълим, зиёрат туризми йўналишида ҳамкорлик қилиш  ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Юқорида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида амалий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ўзаро келишиб олинди. 

Меҳмонлар Диний идора Кутубхона фондидаги ноёб ва нодир асарлар билан танишиш асносида Мўйи муборак мадрасасида жойлашган ҳазрати Усмон Мусҳафини ҳам зиёрат қилишди. 

Маълумот ўрнида бундан бир ой муқаддам мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар вақф ва ислом ишлари вазири Ғаним бин Шаҳин ал-Ғаним билан юртимизнинг диний соҳа раҳбарлари учрашув ўтказган эди. https://t.me/muslimuzportal/41058

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Соч олдирганда бажариладиган суннатлар

16.01.2026   1509   1 min.
Соч олдирганда бажариладиган суннатлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Соч олдиришда қиблага қараб ўтириш.

2. Сочни бошнинг ўнг томонидан бошлаб олиш ва такбир (Аллоҳу акбар деб) айтиш.

3. Олинган сочни кўмиш.


4. Сочнинг бир қисмини олдириб, қолган қисмини қолдирмаслик.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир боланинг сочининг баъзисини қирилиб, баъзисини қолдирилганини кўрдилар. У зот алайҳиссалом бундан қайтариб: “Ҳаммасини қиринглар ёки ҳаммасини қолдиринглар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар