Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Декабр, 2025   |   10 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:05
Қуёш
07:29
Пешин
12:17
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:16
Bismillah
01 Декабр, 2025, 10 Жумадул сони, 1447
Мақолалар

Намозда қўлни боғлаш

26.06.2025   10204   1 min.
Намозда қўлни боғлаш

Ҳанафий мазҳабимизга кўра, такбири таҳрима билан намозга киришда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, қўлларини боғлайди ва киндик остига қўяди. Бу амални уламоларимиз суннат деганлар. 

Алқама ибн Воил оталари Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб, киндик остига қўйганларини кўрдим”. 

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Намозда қўлни қўлнинг устига қўйиб, киндик остига қўйиш – суннатдир” (Имом Абу Довуд ривояти).

@AhliSunnaValJamoaUz

ИНФОГРАФИКА
Бошқа мақолалар

Истиғфордан кейин қандай дуо қилинади?

14.12.2024   9140   1 min.
Истиғфордан кейин қандай дуо қилинади?

Cавол: 100 марта астағфируллоҳ айтгандан кейин қандай дуо қилинади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Истиғфор, шу каби салавот ва тасбеҳлардан кейин муайян бир дуони ўқиш буюрилмаган. Лекин дуо айни ибодат саналади. Уни ҳар қандай муносиб ҳолатларда қилиш жоиз. Жумладан, савобли амаллар: намоз, рўза, зикру тасбеҳлар каби ибодатлардан кейин дуо қилинса, ижобатга яқин бўлади. Истаса ушбу зикру тасбеҳларининг савобини кимгадир бағишлайди.

Демак, истиғфор ва зикру тасбеҳлардан кейин дуо қилиш шарт эмас, лекин дуо қилмоқчи бўлса, бунга монеълик йўқ. Дуо қилгани учун алоҳида савоб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.