Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Январ, 2026   |   3 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:43
Пешин
12:40
Аср
15:45
Шом
17:31
Хуфтон
18:47
Bismillah
22 Январ, 2026, 3 Шаъбон, 1447

26.06.2025   8780   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муфтий ҳазрат Мисрдаги талаба-ёшлар билан мулоқот қилдилар

22.01.2026   1576   1 min.
Муфтий ҳазрат Мисрдаги талаба-ёшлар билан мулоқот қилдилар

Хориж сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мисрда таълим олаётган талаба-ёшлар билан дилдан суҳбат қилдилар.

Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Миср ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, айниқса, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини қайд этдилар. Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Мисрнинг диний муассасалари – Азҳари шариф, Вақфлар вазирлиги ва Дорул ифто ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожлангани, хусусан, диний таълим йўналишида малакали кадрларни жалб қилиш, имом-хатиблар малакасини ошириш, халқаро анжуман-кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани кабиларга тўхталдилар. 

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар, мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар, хусусан, Фатво маркази фаолияти, масжид-мадрасалар очилиши, мавжудлари обод қилиниши, ўлкамизда фаолият олиб бораётган Қуръони карим ва тажвид курслари, мадрасалар фаолияти ва таълим сифати тубдан яхшилаётгани ҳақида сўзлаб, мана шундай хайрли ишларда ал-Азҳар каби дорулфунунларни тамомлаган аҳли илмлар ҳам камарбаста бўлишлари зарурлигини таъкидладилар. 

Шунингдек, охирги йилларда диний соҳа ходимларига эътибор тубдан яхшилангани, касбий салоҳиятни ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларига катта эътибор қаратилаётганини қўшимча қилдилар. 

Ўз навбатида она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга содиқлик, эътиқод мустаҳкамлигини сақлаш ва белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш зарурлиги алоҳида қайд этилди. 

Учрашув якунида талаба-ёшлар мана шундай самимий мулоқотлар, давлатимизнинг доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун миннатдорлик изҳор этиб, келажакда юрт ривожи ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилишларини билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Муфтий ҳазрат Мисрдаги талаба-ёшлар билан мулоқот қилдилар Муфтий ҳазрат Мисрдаги талаба-ёшлар билан мулоқот қилдилар Муфтий ҳазрат Мисрдаги талаба-ёшлар билан мулоқот қилдилар Муфтий ҳазрат Мисрдаги талаба-ёшлар билан мулоқот қилдилар Муфтий ҳазрат Мисрдаги талаба-ёшлар билан мулоқот қилдилар Муфтий ҳазрат Мисрдаги талаба-ёшлар билан мулоқот қилдилар
Ўзбекистон янгиликлари