Жорий йилнинг 3–4 ноябрь кунлари Сирдарё вилояти вакиллик мажлислар залида молия-хўжалик фаолиятига масъул мутавалли ва ҳисобчилар учун ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда соҳа ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш, масжидларда молия-хўжалик ишларини қонуний ва тизимли ташкил этиш, ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўғри юритиш ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида иштирокчиларга тегишли тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди. Мазкур семинар мутавалли-ҳисобчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, молиявий интизом ҳамда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати