Шу йил 29 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган сайёр учрашувда маънавий-маърифий тадбирлар билан бирга имом-хатиблар томонидан эҳтиёжманд оилаларга мансуб 20 нафар болажонга мактаб форма ва ўқув қуроллари топширилди.
Ушбу хайрли ташаббус ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олишга шароит яратиш ва янги ўқув йилини кўтаринки руҳда бошлашига хизмат қилади, иншо Аллоҳ.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда юртимиз озодалигига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган 2500 нафардан ортиқ ободонлаштириш хизмати ходимларига озиқ-овқат жамланмалари тарқатди.
Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад машаққатли ва шарафли меҳнати ҳар доим ҳам кўзга кўринавермайдиган соҳа ходимларининг меҳнатини эътироф этиш, уларнинг қалбига байрам шукуҳи, хонадонларига қувонч киритишдир.
Инсон қадрини улуғлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби хайрли ишлар шу кунларда янада кенг қулоч ёзиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилди.
Шунингдек, ҳомийлар томонидан Республикамиз бўйлаб 3500 нафарга яқин ана шундай фидойи ходимларнинг кўнгли хушнуд этилди.
Бу каби хайр-саховатга йўғрилган байрам тадбирлари ўлкамизнинг барча гўшаларида давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати