Шу йил 26 февраль якшанба куни Жазоир президенти Абделмаджид Теббун Африкадаги энг катта 27 гектарлик “Буюк Жазоир” масжидини расман очди.
Мазкур масжид мажуаси 12 та қисмдан иборат бўлиб, унда 120 минг ўринли намозхона, Ислом цивилизацияси музейи, анжуманлар зали ва бир миллионлик кутубхонага эга маданият маркази, 1,5 минг ўқувчига мўлжалланган "Қуръон уйи" олий ислом фанлари мактаби, илмий тадқиқот ва қадимий қўлёзмаларни қайта тиклаш лабораторияси, шунингдек, вертолёт қўниш майдончаси, кўп қаватли автотураргоҳ, дам олиш масканлари мавжуд.
Жазоир пойтахти, ҳатто қўшни шаҳарлардан ҳам кўриш мумкин бўлган миноранинг баландлиги 267 метрни ташкил этади. Масжиднинг ички қисми саккиз бурчакли устунлар, мармар ва 6 км га яқин каллиграфик ёзувлар билан безатилган.
Масжидга илк ғишт 2011 йилда қўйилган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди. Бу ҳақда Спот регулятор матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, кенгаш исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар, исломий молиялаштириш хизматларини ко‘рсатувчи микромолия ташкилотлари, Омонатларни кафолатлаш агентлиги ҳамда Марказий банк назорати остидаги бошқа ташкилотларнинг исломий молия фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Кенгаш таркибига беш нафар мутахассис — ислом ҳуқуқи бо‘йича то‘рт нафар эксперт ва исломий молия соҳасидаги бир нафар техник эксперт киритилди.
О‘збекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол Масайитов кенгаш раиси, марказ бош мутахассиси Муҳаммадаюбхон Ҳомидов эса раис о‘ринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Фатво маркази мутахассислари Ҳикматилла Тоштемиров ва Абдуллатиф Турсунов ҳамда Ориент Аудит Груп аудиторлик компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Ахроржон Садуллаев кенгаш а‘золари бо‘лди.
Кенгаш а‘золарининг аксарияти ислом ҳуқуқи соҳасида ко‘п йиллик тажрибага эга бо‘либ, О‘збекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши таркибига киради ҳамда исломий молия ё‘налишида ААОИФИ халқаро сертификатларига эга.
Техник эксперт Ахроржон Садуллаев банк-молия соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. У аввал Марказий банк, Алоқабанк, КДБ Банк Узбекистан, шунингдек, КПМГ, Эрнст & Ёунг ва Грант Тҳорнтон халқаро аудиторлик компанияларида фаолият юритган.
Кенгаш исломий молия стандартлари лойиҳаларини халқаро стандартлар ва маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқади.
Шунингдек, Марказий банкка исломий молия фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш масалалари юзасидан хулоса ва тавсиялар беради, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади ҳамда соҳада юзага келадиган низолар бо‘йича тушунтиришлар беради.
Бундан ташқари, кенгаш банклар ва микромолия ташкилотларига исломий молия фаолияти юзасидан тавсиялар беради, улар билан даврий маслаҳат учрашувлари о‘тказади.
Зарурат туг‘илганда Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (ААОИФИ) йиг‘илишларида Марказий банк номидан қатнашади.
Марказий банк ма‘лумотига ко‘ра, кенгаш ҳар йили о‘з фаолияти бо‘йича ҳисоботни регулятор бошқарувига тақдим этади.
Спот, аввалроқ, О‘збекистонда исломий микромолия хизматлари ҳажми 22 млрд со‘мга етгани ҳақида ёзганди.
О‘збекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати