Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур” (Анкабут сураси, 45-оят).
- ризқни жалб қилади,
- саломатликни сақлайди,
- зарарни ҳайдайди,
- касалликларни йўқ қилади,
- қалбни мустаҳкамлайди,
- юзни оқартиради,
- нафсни шод қилади,
- дангасаликни ҳайдайди
- аъзоларга фаолллик беради,
- кўксни кенг қилади,
- қалбни мунаввар қилади,
- неъматларни муҳофаза қилади,
- ўч-ғазабни даф қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Индонезиянинг Жанубий Калимантан вилояти уламолар кенгаши бош раиси Шайх Аҳмад Сяирази бошчилигидаги 60 кишилик нуфузли делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Меҳмонларни Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов қабул қилди. Самимий ва дўстона кечган мулоқотда Индонезиянинг етук олимлари, тадқиқотчилар ҳамда йирик тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашувда меҳмонларга юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк аждодларимиз меросини ўрганиш йўлидаги хайрли ишлар ва таълим муассасаларидаги замонавий шароитлар ҳақида сўзлаб берилди.
Ўз навбатида, Шайх Аҳмад Сяирази Ўзбекистондаги юксак меҳмондостлик учун ташаккур билдириб, диний таълим тизимидаги ютуқларни эътироф этди. У келажакда индонезиялик ёшларни юртимизга ўқишга юбориш, хусусан, ҳадис илми бўйича махсус курсларга жалб этиш ниятида эканини таъкидлади.
Шунингдек, индонезиялик тадқиқотчилар Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига сафарларидан олган ёрқин таассуротлари билан ўртоқлашиб, ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини маълум қилди.
Мулоқот якунида хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати