313 та ҳаётий ЗИЙНАТ қоида
ни
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
(3-қисм)
201) Севимли касб – меҳнатнинг зийнати.
202) Қайғу – сабр ва синовнинг зийнати.
203) Хурсанд юз – дўстлик аломатининг зийнати.
204) Хатолардан сабоқ олиш – тажрибанинг зийнати.
205) Иноят – тақдирнинг зийнати.
206) Ёшлик – умиднинг зийнати.
207) Кексалик – ҳаёт мактабининг зийнати.
208) Кечиримлилик – бағрикенгликнинг зийнати.
209) Тозалик – руҳий соғликнинг зийнати.
210) Фидокорлик – юрт севгисининг зийнати.
211) Илмий изланиш – тараққиётнинг зийнати.
212) Яхши тилак тилаш – дўстона муносабатнинг зийнати.
213) Яхши ният – қалб софлигининг зийнати.
214) Кузатувчанлик – илм эшигининг зийнати.
215) Фикрлаш – инсоннинг ақлий бойлигининг зийнати.
216) Жимлик – суҳбатнинг зарур зийнати.
217) Улуғ мақсад – ҳаракатнинг зийнати.
218) Мулоқот – инсоний муносабатларнинг зийнати.
219) Устозга садоқат – камоли илмнинг зийнати.
220) Ҳақгўйлик – виждоннинг зийнати.
221) Матонат – синовда пишган инсоннинг зийнати.
222) Таомда тўқнашмаслик – одобнинг зийнати.
223) Севги билан қилинган меҳнат – бараканинг зийнати.
224) Ватан хизмати – фидойининг зийнати.
225) Соғлом тан – тиниқ фикрнинг зийнати.
226) Халқ билан яқинлик – раҳбарнинг зийнати.
227) Ташаббус – етакчиликнинг зийнати.
228) Қалб олами – инсон ички дунёси зийнати.
229) Қаноатли кўз – дунёвий тинчликнинг зийнати.
230) Байрам – жамоанинг зийнати.
231) Илмли муҳокама – мажлиснинг зийнати.
232) Ҳар бир инсон – оиласининг зийнати.
233) Болаларнинг кулгиси – хонадоннинг зийнати.
234) Ҳақиқатни ҳимоя қилиш – журъатнинг зийнати.
235) Тинчлик учун ҳаракат – ватанпарварнинг зийнати.
236) Ҳарф – билим эшигининг зийнати.
237) Хурсандчилик – байрамнинг зийнати.
238) Эзгу ният – ҳар бир қадамнинг зийнати.
239) Қатъият – раҳбарликнинг зийнати.
240) Дилдаги хушнудлик – руҳнинг зийнати.
241) Орзу – ҳаракатнинг зийнати.
242) Сафо – кўнгилнинг зийнати.
243) Ҳур фикр билдириш – инсон эркинлигининг зийнати.
244) Соддалик – қалб софлигининг зийнати.
245) Ташаббускорлик – ишбилармоннинг зийнати.
246) Масъулият – ишончли инсоннинг зийнати.
247) Қарзни ўз вақтида тўлаш – ҳалолликнинг зийнати.
248) Севимли ўқувчи – устознинг зийнати.
249) Яхши китоб – вақтнинг зийнати.
250) Хизмат – хизматдўст қалбнинг зийнати.
251) Тил – миллатнинг зийнати.
252) Соғлом турмуш – оиланинг зийнати.
253) Таътил – чарчоқнинг зийнати.
254) Табиат – Яратганнинг неъматларини зийнати.
255) Савоб – яшашнинг зийнати.
256) Йўлдошлик – сафарнинг зийнати.
257) Тинчликсеварлик – фуқаролик бурчининг зийнати.
258) Яхши хотира – узоқ умрнинг зийнати.
259) Жасорат – қаҳрамонликнинг зийнати.
260) Буюк мақсад – ҳаёт йўлчироғининг зийнати.
261) Қувончли кун – одамзотининг зийнати.
262) Тиббиёт – соғликнинг зийнати.
263) Ижобий фикр – муваффақият калитининг зийнати.
264) Барчага яхшилик қилиш – инсонлик бурчининг зийнати.
265) Таъм – таомнинг зийнати.
266) Бадиий сўз – шеърнинг зийнати.
267) Куч – ҳимоянинг зийнати.
268) Ишонч – дўстликни боғловчи зийнат.
269) Ҳуқуқ – адолатнинг зийнати.
270) Улуғ мақсад – ватанни севишнинг зийнати.
271) Огоҳлик – хавфсизликнинг зийнати.
272) Хотира кечаси – муҳаббатнинг зийнати.
273) Шеър – қалб товушининг зийнати.
274) Меҳрибон устоз – илмнинг равнақи ва зийнати.
275) Яхши феъл – инсофнинг зийнати.
276) Гўзал манзара – табиат ҳикмати зийнати.
277) Кулиш – кўнгилнинг зийнати.
278) Таъминлаш – оиланинг зийнати.
279) Ёши улуғлар маслаҳати – ҳаёт йўлининг зийнати.
280) Дунёқараш – тафаккурнинг зийнати.
281) Қалб софлиги – ҳаётда барака зийнати.
282) Тежамкорлик – бараканинг зийнати.
283) Кутубхона – илм оламининг зийнати.
284) Дастурхон дуоси – файзнинг зийнати.
285) Хушкечлик – уйқунинг зийнати.
286) Яхши ёд – дўстлик хотирасининг зийнати.
287) Саломатлик – барча неъматларнинг зийнати.
288) Гўзал ният – ҳаёт баракасининг зийнати.
289) Ҳиммат – эзгуликка интилишнинг зийнати.
290) Юрт ҳимояси – ҳарбийнинг зийнати.
291) Маслаҳат – қарорнинг зийнати.
292) Фойдали суҳбат – вақтнинг зийнати.
293) Қониқарли сўз – суҳбатнинг зийнати.
294) Ёши катталарга эътибор – миллат маданиятининг зийнати.
295) Орият – иффатнинг зийнати.
296) Самарадорлик – меҳнат натижасининг зийнати.
297) Қалб ичидаги поклик – руҳият зийнати.
298) Уйғунлик – оила бахтининг зийнати.
299) Ҳақиқий дўст – ҳаёт тажрибасининг зийнати.
300) Яхши ният билан бошланган иш – бараканинг зийнати.
301) Саховат – бойликнинг ҳақиқий зийнати.
302) Ҳамдардлик – инсоний алоқанинг зийнати.
303) Ёмонликдан қайтиш – тавбанинг зийнати.
304) Ёмонликка жавоб бермаслик – ақлнинг зийнати.
305) Яхши тилак – дуо эшигининг зийнати.
306) Меҳр билан етиштирилган дарахт – боғнинг зийнати.
307) Ибратли ҳаёт – келажак авлоднинг зийнати.
308) Хайрия – қалб сахийлигининг зийнати.
309) Соҳибжамоллик – одоб билан келган зийнат.
310) Дунёга яхши қараш – онг равшанлигининг зийнати.
311) Яхши хулқ – мусулмоннинг зийнати.
312) Камгаплик – аҳли дониш, ақлли инсоннинг зийнати.
313) Дуо олган инсон – ҳаётнинг энг катта зийнати.
Чегараси йўқ) ...
* СИЗ яна қўшишингиз мумкин...
*** ЭНГ муҳими: йўқотиб қўйишдан олдин уларнинг ҚАДРИГА етиш !!!
Меҳрибон Парвардигоримиз ўзларимизни ҳам,
фарзанд-зурриётларимизни ҳам Ўзи буюрган,
Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган,
ўтмишда ўтганларимизнинг руҳлари шод бўладиган,
халқимиз хурсанд бўладиган,
ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!
Иброҳимжон домла Иномов
Кўча чеккасида ул-бул сотиб турган аёлнинг олдига бир отахон келиб, жуда зарур бўлиб қолганини айтиб, аёлдан пул сўради. Аёл уни танимаслиги ва ишонолмаслигини айтди. Отахон: “Сиз Худога ишонасизми?” деди. Аёлнинг ранги оқарди: “Бу қандай савол бўлди? Алҳамдулиллаҳ, албатта, ишонаман”, деди. Отахон: “Унда менга ҳам ишонинг. Чунки мен ҳам мусулмонман. Сизга шу кифоя қилмайдими?” деди. Аёл: “Кифоя қилади”, деди ва чўнтагида бор пулини бериб юборди. Отахон кета туриб: “Бу пулни тушликдан сўнг қайтараман”, деди. Аёл унинг ортидан синиқ жилмайиб қолди. Сўнг ўйланди: “Ҳа, бу менинг бор пулим эди. Лекин шундай қўрқиб кетдимки, агар пулимни бермасам иймоним хавфда қоладигандек бўлди. Энди болаларимга нима овқат қилиб бераман?..”
Отахон ундан пул сўрашдан олдин ўғлини бирга олиб келиб, яқинроқ жойда ўтириб туришини сўраган эди. Отахон ўғлининг ёнига етгач, ўғли отасига: “Нега бундай қилдингиз? Ахир ўзимиз закотимизни лойиқ кишига бериш учун чиқмаганмидик?” деб сўради.
Отахон ўғлига бир куни шу кўчадан ўтаётиб аёлнинг ким биландир телефонда гаплашгани, у ўғлини даволатиши кераклиги ҳақида гапиргани, закотни унга беришдан олдин бир синаб кўрганини айтди. Сўнг кўзларида ёш айланиб: “Менга энг таъсир қилгани нима, биласанми, ўғлим?” деди. Ўғли унга савол назари билан боқди. Шунда отахон: “Аёл ўзи муҳтож бўлатуриб, ўзи танимаган бир одамга “Мусулмонлигингиз кифоя” дея бор пулини бериб юборди. Бунинг нақадар катта ишонч эканини англаяпсанми? Бугунги замонда ана шундай улуғ номга, ишончга хиёнат қилаётганлар учраяпти. Болам, ҳеч қачон ёдингдан чиқарма – мусулмонлик номига муносиб яша. Мусулмонлар шаънига асло доғ туширма!” деди.
Сўнг ота ва ўғил аёлга пулларини қайтариб, ниятларини билдириб, ўша закот учун атаган пулларини ҳам бериб, раҳмат айтиб кетишди. Аёл Аллоҳга ҳамдлар айтиб, энди ўғлининг шифо топиши мумкинлигидан қувониб, тезда уйига йўл олди.
Акбаршоҳ Расулов