Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Меҳрибонинг бўламан, болам!

19.08.2025   11198   1 min.
Меҳрибонинг бўламан, болам!

Ҳар йили айнан ўқув йили бошланишидан аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди кўплаб эҳтиёжманд оилаларда вояга етаётган минглаб болалар учун кутилмаган совға ҳозирлайди. Боқувчиси йўқ, кўнгли ўксик болажонларга ўқув қуроллари, мактаб формалари тортиқ қилади.
 

Бу йил ҳам ан’ана давом этмоқда. Айни пайтда фонд ва унинг ҳудудлардаги филиаллари томонидан ана шундай болажонларга зарур ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар совға қилинмоқда. Хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фондининг Навоий вилояти филиали томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда икки кун давомида кам таъминланган, боқувчиси йўқ оилаларнинг 23 нафар фарзандига мактаб формалари, ўқув қуроллари ва сумкалар олиб берилди.


Азиз юртдошлар! “Вақф” хайрия жамоат фонди “Меҳрибонинг бўламан, болам!” акцияси доирасида БEШ минг нафар етим болажонларга хурсандчилик улашишни, уларга барча зарур ўқув қуроллари, форма ва сумкалар олиб беришни ният қилган.


Сиз ҳам акцияда фаол иштирок этинг. Бизнинг барча вилоятлардаги базаларимизга эҳсон қилмоқчи бўлган мактаб сумкаси, ўқув қуроллари, форма ва моддий ёрдамларингизни олиб келинг.


ЭҲСОН ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР!

 УЗ CАРД: 5614 6821 2355 1733
 ҲУМО: 9860 1701 0179 1524
 Унион пай: 6210 4501 6449 4569
 ВИСА: 4023 0602 0855 9012
Ҳамма пластик карталар ЮЛЧИEВ АЛИЖОН номида.

Vaqf.uz

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Халқаро исломшунослик академиясида долзарб мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

02.12.2025   5577   1 min.
Халқаро исломшунослик академиясида долзарб мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида "Радикаллашув ва ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш" ўн кунлиги лойиҳаси доирасида "Сохта салафийлик: тарихи, ғояси, белгиси, хатарлари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ҳам иштирок этди.

"Зиё" медиа маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу ўн кунлик тадбирларидан мақсад – ёшларни радикализм, терроризм, экстремизм, сохта даъволар, ғаразли даъватлар, ахборот хуружлари, мафкуравий тазйиқлар, оммавий маданият таъсиридан ҳимоялаш, уларда ватанпарварлик, садоқат туйғуларини шакллантиришдир.

Тадбир мавзуларини кенг ва атрофлича ёритиб бериш учун ижтимоий-сиёсий, диний, маданий-маърифий соҳада ўз соҳасининг етакчи экспертлари маърузалари билан қатнашди.

Айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбарининг: “Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз”, деган сўзлари ўн кунликнинг шиорига айланган.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Халқаро исломшунослик академиясида долзарб мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Халқаро исломшунослик академиясида долзарб мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Халқаро исломшунослик академиясида долзарб мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Халқаро исломшунослик академиясида долзарб мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Халқаро исломшунослик академиясида долзарб мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари