#КУН_ИМОМИ
Ёшлар таълим-тарбияси учун сарфланган маблағ келажакка ётқизилган сармоядир. Ўқувчиларнинг таълим олишларига шарт-шароит яратиб беришнинг савоби улуғ.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбарияти ташаббуси билан 2025 йил 18 август куни пойтахтимизнинг Янги ҳаёт туманидаги «Ниёзмат ота» жоме масжиди имом-хатиби ҳомийларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 30 нафар ўқувчи-ёшларига қиймати 500.000 сўм, жами 15 миллион сўмлик зарур кийим-кечак, ўқув қуроллари ва мактаб сумкалари ҳадя қилди.
Совғаларни олган болаларнинг кўзларидаги қувончни кўрган кишининг келажакка ишончи янада ошиши тайин.
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин.
Ўқувчиларнинг ўқишларига мувафақиятлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига янги қабул қилинган 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла ҳамроҳлигида идора фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Танишув давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тарихи, тузилмаси, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таълим ва маърифат йўналишидаги лойиҳалар хусусида сўз юритилди.
Талабалар идора фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусидаги таълим ва касбий фаолиятлари учун муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати