Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Август, 2026   |   11 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:16
Қуёш
05:41
Пешин
12:25
Аср
17:11
Шом
19:13
Хуфтон
20:34
Bismillah
24 Август, 2026, 11 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

25.08.2025   11207   1 min.
Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

#xabar #tayinlov

23 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Навоий вилояти имом-хатиблари навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Муфтий ҳазратлари сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш йўлидаги ишлар ва имом-хатиблар олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида нутқ қилдилар.


Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоир домла Рўзиев бошқа вазифага ўтаётгани сабабли лавозимидан озод этилиб, Навоий вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Темуржон домла Атоев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Навоий вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.


Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Темуржон домла Атоев Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” мадрасаси ва Миср Араб Республикасидаги ал-Азҳар университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолияти давомида Навоий вилояти Нурота тумани “Чил устун” жоме масжиди имом ноиби, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.


Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

24.08.2026   1186   1 min.
Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари