Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Сентябр, 2026   |   17 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:58
Қуёш
06:16
Пешин
12:14
Аср
16:24
Шом
18:15
Хуфтон
19:29
Bismillah
28 Сентябр, 2026, 17 Рабиъус сони, 1448

Уйқудан туришда бажариладиган 5 суннат

25.08.2025   7518   1 min.
Уйқудан туришда бажариладиган 5 суннат

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар” (Имом Муслим ривояти).

 

2. Қуйидаги дуоларни ўқиш:

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

Ўқилиши: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаана баъда ма амаатана ва илайҳин нушур”.

Маъноси: “Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.

 

الحمدُ لله الذي رَدَّ عليَّ رُوحي وعافاني في جسدي و أَذِنَ لي بذِكره

Ўқилиши: “Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафааний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи”.

Маъноси: “Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

 

3. Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

4. Қўлни ювиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).


5. Бурунни қоқиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин. Чунки шайтон унинг димоғида тунаган бўлади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қуръон илмлари устози шайх Айман Сувайд Ўзбекистонга келди

28.09.2026   18127   1 min.
Қуръон илмлари устози шайх Айман Сувайд Ўзбекистонга келди

Тараққиётимизнинг янги даврида диний-маърифий ва илмий-тадқиқот соҳаларида, хусусан, Қуръон илмларини чуқур ўрганиш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, юртимизда асраб-авайланаётган Каломуллоҳнинг энг ноёб нусхаси – Ҳазрати Усмон Мусҳафининг пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказининг бош залига ўз мақомига муносиб тарзда жойлаштирилиши, мамлакатимиз бўйлаб Қуръони карим ва тажвид курсларининг фаолият юритаётгани ҳамда мусҳафларнинг юқори сифатда нашр этилаётгани бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг ёрқин мисолидир. Шунингдек, ҳар бир савобли ишни ояти карималар тиловати билан бошлаш анъанаси Аллоҳнинг каломига бўлган юксак эҳтиром рамзидир.

Мана шундай хайрли ишларнинг узвий давоми сифатида халқаро миқёсдаги Қуръон ва тажвид устози, ўн қироат илми бўйича дунёдаги энг таниқли уламолардан бири — доктор Шайх Айман Сувайд ҳазратларининг юртимизга илмий сафари ташкил этилмоқда.

Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад юртимиздаги Қуръони карим ва тажвид курслари устозларининг малака ва маҳоратини ошириш, назарий ҳамда амалий билимларини бойитиш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашишдир.

Маълумот учун:

Шайх Айман ибн Рушдий Сувайд Қуръони карим бўйича Бутунжаҳон ташкилоти Илмий кенгаши раиси ҳисобланади. Олим Мисрдаги машҳур «Ал-Азҳар» ва Саудия Арабистонидаги «Уммул-қуро» университетларида таҳсил олиб, докторлик илмий даражасини олган. Унинг 40 йиллик илмий-тадқиқотлари маҳсули бўлган «ат-Тажвид ал-Мусоввар» асари ва «Иқро» телеканалидаги туркум кўрсатувлари кенг оммага яхши танишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари