Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди

02.09.2025   5638   1 min.
Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди

Юртимизнинг маънавият ва маърифат равнақ топиши, аҳолимизнинг диний билим ва маънавий дунёқарашини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чоп этиб келинаётган «Ҳидоят», «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси ҳам халқимиз кўнглидан жой олган нашрлар ҳисобланади.
 

Ушбу нашрларни кенг китобхонлар оммасига тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ соҳа ходимлари «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёти жамоаси томонидан тақдирланди.


Фарғона вилояти вакиллигида ўтказилган мазкур тадбирда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ва нашриёт уйи бўлим бошлиғи Толибжон Низомов иштирок этиб, эътибор ва эътирофга сазовор бўлган имомларни самимий табриклашди. Шунингдек, уларга нашриёт совғалари топширилди.


Тадбир давомида «Ҳидоят», «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газеталарининг аҳолини маърифий тарбиялашдаги ўрни, ёшлар онгини соғлом ғоялар билан бойитишдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди. Маънавият ва маърифат йўлидаги бу каби ташаббуслар халқимизнинг илмга, ахлоқий қадриятларга ва миллий анъаналарга садоқатини янада мустаҳкамлаши қайд этилиб, келгуси мавсумда ҳам тарғибот ишларида фаол бўлишга чақирилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ўзини осмоқчи бўлган аёлни қутқарган бола

03.12.2025   100   2 min.
Ўзини осмоқчи бўлган аёлни қутқарган бола

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Доктор Муҳаммад Ротиб Ноблусий айтадилар: Амстердамда яшовчи имом ўғли билан (11 йил мобайнида) таниган ва танимаган кишиларга ҳар жума "Жаннатга бошловчи йўлимиз" номли кичик бир рисолани тарқатиб чиқар экан. Бир сафар жума куни хаво совуб, ёмғир тинимсиз ёғди. Имом хаста бўлганлиги боис намозга бораолмади. 

Ўғил отасидан жумага ёлғиз боришга изн сўради. Жала қуйишига қарамай бола қўлидаги китобларни тарқатиб чиқди. Тарқатаётган китобнинг охиргиси қолди ва уни бериш учун тасодифан йўлиққан бир уйнинг эшигини тақиллатди. Аммо ҳеч ким чиқмади. Такрор-такрор тақиллатди, аммо яна жавоб бўлмади. Йўлида давом этар экан, негадир ўша уйнинг эшигини яна тақиллатиб, китобни бериб кеткиси келаверди. Энди бу сафар эшикни қаттиқроқ уриб, эгасини чақира бошлади. Эшик очилди, ундан ўта умидсиз ва махзун бўлган бир аёл чиқдида, "эшитаман болакай, нима ёрдам қилай" деди. Бола дунёни ёритар даражадаги нурли юзи билан табассум қилиб: "Узр Онажон, безовта қилдим, лекин сизга бир гап айтай Аллоҳ сизни яхши кўради, шунинг учун мени сизга юборди ва мен сизга ушбу китобни бергани келдим" деди. Умидсиз бўлиб турган аёл китобни унинг қўлидан олар экан "болажоним раҳмат сенга" дея кузатди. 

Кейинги жума куни намоздан сўнг бир аёл "мен Исломни қабул қилдим" дея овоз берди. У аёл сўзида давом этиб: эрим вафот этди ва мени ёлғиз холимда умидсиз қилиб ташлаб кетди. Ўзимни осмоқчи бўлиб, арқон ва курсини олиб келдим. Бўйнимга арқонни осиб, энди курсини тепиб юбормоқчи бўлган эдим, эшигимни кимдир тақиллатиб, чақириб қолди. Ўзимга-ўзим эшикни очмайман дедим. Лекин кимдир эшигимни тинимсиз тақиллатар ва ҳатто қаттиқ ура бошлади. Ким экан дедимда, бўйнимдан арқонни олиб, эшикни очдим. Қарасам кичик бир фаришта бола, менга табассум қилиб, ўлик қалбимни тирилтирадиган бир гапни айтди: "Онажон сизни Аллоҳ яхши кўради, шунинг учун мени сизга юборди" дедида, "Жаннатга бошловчи йўлимиз" деган рисолани қўлимга тутқазди. Қайтиб кириб, арқон ва курсини жойига қўйиб, китобни ўқий бошладим. Мен энг бахтли аёлга айландим, чунки мен Аллоҳни энди танидим. 

Ҳа азизлар! Бир-биримизни яхшиликка чорлаш барчамизнинг вазифамиздир. Қаранки кичик бир бола, бир аёлни дордан ва дўзахдан қутқариб қолди. 

Ўзимизга бир савол берайлик, биз нима қилдигу ёки нима қиляпмиз?!


Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли таржимаси
Олмазор тумани ''Имом ат-Термизий'' жоме масжиди имом хатиби

Мақолалар