Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Август, 2026   |   13 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:18
Қуёш
05:43
Пешин
12:25
Аср
17:09
Шом
19:10
Хуфтон
20:30
Bismillah
26 Август, 2026, 13 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди

02.09.2025   7937   1 min.
Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди

Юртимизнинг маънавият ва маърифат равнақ топиши, аҳолимизнинг диний билим ва маънавий дунёқарашини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чоп этиб келинаётган «Ҳидоят», «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси ҳам халқимиз кўнглидан жой олган нашрлар ҳисобланади.
 

Ушбу нашрларни кенг китобхонлар оммасига тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ соҳа ходимлари «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёти жамоаси томонидан тақдирланди.


Фарғона вилояти вакиллигида ўтказилган мазкур тадбирда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ва нашриёт уйи бўлим бошлиғи Толибжон Низомов иштирок этиб, эътибор ва эътирофга сазовор бўлган имомларни самимий табриклашди. Шунингдек, уларга нашриёт совғалари топширилди.


Тадбир давомида «Ҳидоят», «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газеталарининг аҳолини маърифий тарбиялашдаги ўрни, ёшлар онгини соғлом ғоялар билан бойитишдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди. Маънавият ва маърифат йўлидаги бу каби ташаббуслар халқимизнинг илмга, ахлоқий қадриятларга ва миллий анъаналарга садоқатини янада мустаҳкамлаши қайд этилиб, келгуси мавсумда ҳам тарғибот ишларида фаол бўлишга чақирилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди Фаоллик кўрсатган имомлар тақдирланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

24.08.2026   31721   1 min.
Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари