Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448
Янгиликлар

Имомлар ҳар жабҳада фаол бўлмоқда

04.09.2025   14093   1 min.
Имомлар ҳар жабҳада фаол бўлмоқда

Маърифат соати

Бугун Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун Маърифат соати бўлиб ўтди.

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов кириш сўзи билан очиб бердилар.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Абдулвосит Ҳомиджонов ҳам тадбирда иштирок этиб, ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар.

Кун тартибида умумий масалалар, хусусан, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, маҳаллалар билан кўпроқ ишлаб, хонадонларга кириб боришни тизимли йўлга қўйиш бугунги кун талаби экани эслатиб ўтилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргашали домла Рустамов ҳамда вакиллик масъул ходими Саидхон домла Махсумов Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди.

Маърифат соати сўнгида хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент шаҳар вакиллиги

Матбуот хизмати

 

Имомлар ҳар жабҳада фаол бўлмоқда Имомлар ҳар жабҳада фаол бўлмоқда Имомлар ҳар жабҳада фаол бўлмоқда Имомлар ҳар жабҳада фаол бўлмоқда Имомлар ҳар жабҳада фаол бўлмоқда Имомлар ҳар жабҳада фаол бўлмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатилди

02.09.2026   35168   1 min.
Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатилди

2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Ислом Каримов мамлакатимиз тарихининг ғоят мураккаб ва масъулиятли даврида Ўзбекистонга раҳбарлик қилди. Унинг номи мустақилликнинг қўлга киритилиши, миллий давлатчилигимизнинг тикланиши ва юртимизнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқиши билан узвий боғлиқ.

Мустақиллик, энг аввало, бизга шону шарафимиз, муқаддас динимиз, она тилимиз, унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди.

Истиқлол туфайли биз ўзлигимизни англадик, номи ҳамиша эъзозда бўлган ота-боболаримизнинг муносиб ворислари эканимизни бутун дунёга намоён этдик.

Шу маънода, мустақиллигимизнинг пойдеворини яратишга, мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашга, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишга катта ҳисса қўшган инсонлар хотирасини эъзозлаш муҳим маънавий қадриятдир.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи Президентимизнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди.

Самарқандга ташрифлар чоғида унинг мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди.

Маросимда Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Ислом Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлидаги хизматлари ёдга олинди.

Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари, зиёлилар ва Тошкент шаҳри жамоатчилиги ҳам Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон янгиликлари