Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Август, 2026   |   7 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:10
Қуёш
05:37
Пешин
12:26
Аср
17:15
Шом
19:19
Хуфтон
20:41
Bismillah
20 Август, 2026, 7 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда

05.09.2025   12990   1 min.
Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда

#xabar #anjuman #muftiy

Шу йил 4 сентябрь куни Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида «Маънавий Ипак Йўли: миллатлар ва қитъаларни яқинлаштиришда маънавий қадриятларнинг ўрни» номли халқаро конференция бошланди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқда.


Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси, Муҳаммад бин Зоид номидаги Гуманитар университет ҳамда Бразилия мусулмонлари уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган VI-халқаро анжуманда Бирлашган Араб Амирликлари, Миср Араб Республикаси, Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Эрон, Қозоғистон, Эфиопия, Жанубий Африка каби давлатларнинг забардаст уламолари, давлат ва дин арбоблари қатнашмоқда.


Анжуманда бутун дунёда, хусусан, ислом оламида тинчликни сақлаш, мусулмон уммати жипслиги, халқлар ҳамжиҳатлигини таъминлаш, умуминсоний қадриятларга эътибор қаратиш, ўзаро ҳурмат, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтиришга оид муҳим масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда Бразилиядаги нуфузли анжуманда ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

19.08.2026   12600   1 min.
Пахтачи туманида 60 нафар бола мактаб учун барча зарур нарсалар билан таъминланди

Уларга мактаб кийимлари, пойабзал ва рюкзаклар бепул берилди.

Хайрия акцияси Тошкўприк масжиди имоми Дониёр Матлабов ташаббуси билан ўтказилди, хабар бермоқда «Самаркандский вестник» нашри.

Масжид аҳли ва ҳомийлар кўмагида 35 та эҳтиёжманд оила фарзандлари учун янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун барча зарур нарсалар харид қилинди. Совғалар мактаб ўқувчиларига топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари