Шу йил 8 сентябрь куни “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз” деган эзгу ташаббус доирасида бир гуруҳ ҳожилар Қарши шаҳридаги 51-мактабга китоблар ва спорт анжомлари эҳсон қилди.
Мазкур мактаб кутубхонасига умумий қиймати 15 млн.сўмлик бадиий ва илмий-оммабоп китоблар, шунингдек, болалар ўртасида спортга қизиқишни ошириш мақсадида спорт анжомлари топширилди.
Ҳозирги кунда ҳожилар маънавий тарғибот ишлари билан бирга, мактабларга хайриялар қилиш орқали ёш авлодга сифатли таълим бериш ва уларнинг келажакда Ватанга фидоий фарзандлар бўлиб етишишигага ҳисса қўшмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати