Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2026   |   6 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:36
Пешин
12:27
Аср
17:16
Шом
19:21
Хуфтон
20:43
Bismillah
19 Август, 2026, 6 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

20-Халқаро исломий молия олимлари форуми юртимизда ўтказилмоқда

18.09.2025   9245   2 min.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Малайзияга ташриф давомида, бевосита ушбу давлатнинг президенти билан мулоқотда Малайзия давлати Ислом молияси масалалари бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларга катта қизиқиш билдирган эди.

Шу вақтга қадар фақат Малайзияда ташкил этиб келинган Халқаро исломий молия олимлари форуми (ISSF)нинг йигирманчиси Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тадбирнинг стратегик ҳамкори сифатида унинг халқаро даражада юқори савияда ўтказилишини таъминлади. Шунингдек, мамлакатдаги етакчи тижорат банклари  ва молия ташкилотлари форумни қўллаб-қувватламоқда.

Форумнинг асосий мақсади исломий молияни ривожлантириш, илғор амалиётларни молия тизимига жорий этиш, олимлар, бошқарувчилар, стандартларни белгиловчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда исломий ҳуқуққа оид масалалар юзасидан фикр алмашиш майдонини яратишга қаратилган.

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази директори ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев ҳам иштирок этиб, "Ўзбекистонда ислом молияси хизматларини йўлга қўйиш истиқболлари" мавзусида маъруза қилди.

Форум доирасида ислом молия тизимига ўтиш жараёни, молиявий маҳсулотлар, ҳуқуқий ва меъёрий қийинчиликлар, амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Тадбир Ўзбекистон учун ислом молияси соҳасида муҳим қадам бўлиб, мамлакатнинг ислом молиясида минтақавий марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, форумда халқаро экспертлар Ўзбекистон ислом молиясига тайёр эканини қайд этишди. Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистонда ислом банкини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишдаёқ қабул қилингани ҳам шундан далолат беради. Бундай қонуннинг қабул қилиниши аҳоли ва тадбиркорларимизга қўшимча молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради. Мазкур қонун лойиҳаси билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 8 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, қонунчиликка исломий банк фаолияти, исломий молия операциялари ва стандартлари ҳамда инвестициявий депозит тушунчалари киритилмоқда. Исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия жорий қилиниб, уни олиш бўйича талаблар белгиланмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

20-Халқаро исломий молия олимлари форуми юртимизда ўтказилмоқда 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми юртимизда ўтказилмоқда 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми юртимизда ўтказилмоқда 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми юртимизда ўтказилмоқда 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми юртимизда ўтказилмоқда 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми юртимизда ўтказилмоқда 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми юртимизда ўтказилмоқда
Бошқа мақолалар
Мақолалар

ИСЛОҲОТЛАР БАҲОСИ одамлар ҳаётидан йўқотилган машаққатлар билан ўлчанади

14.08.2026   54233   1 min.
ИСЛОҲОТЛАР БАҲОСИ одамлар ҳаётидан йўқотилган машаққатлар билан ўлчанади

Президентимиз 2021 йилда "Бугунги Ўзбекистон – бу ҳали том маънодаги, биз орзу қилаётган, интилаётган янги Ўзбекистон эмас" деган эди. Бу иқрор ислоҳотни тайёр ғалаба сифатида кўрсатишдан кўра масъулиятлироқ. Чунки мавжуд камчиликни тан олмаган давлат уни тузатиш учун ҳам чора изламайди.
Бу гал биз назарда тутаётган "йўл" сўзи шунчаки метафора эмас. Гап мамлакатнинг қишлоқ йўлларидан тортиб, халқаро автомагистралигача, темир йўлларидан метрогача, ҳаво қўналғасидан транзит йўлагигача бўлган ҳаракат тизими ҳақида боради. Аниқроғи, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон транспорт тафаккурига олиб кирган энг муҳим янгилик – йўлни алоҳида қурилиш объекти эмас, инсон, иқтисодиёт ва давлатни ҳаракатга келтирадиган яхлит тизим сифатида кўра бошлагани ҳақида.


Газетани юклаб олиш

Абдулҳамид Мухторов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
"Зиё" медиа маркази директори
 

Манба: "Янги Ўзбекистон" газетаси 2026 йил 14 август, 164-сон

МАҚОЛА