Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Октябр, 2025   |   11 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:04
Қуёш
06:22
Пешин
12:17
Аср
16:16
Шом
18:06
Хуфтон
19:17
Bismillah
03 Октябр, 2025, 11 Рабиъус сони, 1447
Мақолалар

Аллоҳ таолонинг сифатларига қандай иймон келтирамиз?

19.09.2025   9478   1 min.
Аллоҳ таолонинг сифатларига қандай иймон келтирамиз?

Ўзларидан аввалги саҳобийлар, тобеъинлар ва мужтаҳид уламоларнинг йўлини тутиб, муташобиҳ оятлар ҳақида: “Аллоҳ таолонинг сифатлари ояти карималарда қандай бўлса шундай имон келтирамиз, таъвилига киришмаймиз”, – дедилар. Мўътазила ва мушаббиҳаларнинг бидъатлари юзага чиқиб, уларнинг сўзлари тарқалгандан кейин бир қанча уламолар чиқиб аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодини каломий ҳужжатлар ва усулий далиллар билан қувватладилар. Бу ишини Имом Абул Ҳасан Ашъарий, Имом Мотуридий каби зотлар аҳли суннанинг эътиқодини баён қилиш, шубҳаларни даф қилиш, нақлий ва ақлий далиллар келтириш билан чиройли адо этдилар.

Манба: https://t.me/Muslim_Podcast_uz/100

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Мусулмон ва мусулмон бўлмаганларни ўлдириш орасида ҳеч қандай фарқ йўқ

02.10.2025   2824   2 min.
Мусулмон ва мусулмон бўлмаганларни ўлдириш орасида ҳеч қандай фарқ йўқ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ислом дини тинчлик дини, у жамиятнинг барча аъзоларини, ирқи, жинси, дини, табақасидан қатъий назар уларнинг ҳаётини, мол-мулкини, ор-номусини сақлашликни кафолатини олган дин.

Шунингдек, мусулмон ёки мусулмон бўлмаган мамлакатларда истиқомат қилаётган бошқа дин вакилларининг жони, моли ва обрў-эътиборини муҳофаза қилишликни ҳар бир мўмин-мусулмонинг зиммасига вазифа қилиб юклаган диндир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг оҳирги хутбаларида инсонлар ҳаёти, мол-мулкини ва обрў-эътиборини сақлаш ҳақида бундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ таоло қонингиз, молингиз ва номусингизни бир-бирингиз учун мана шу муқаддас шаҳрингиз, табаррук ойингиз ва улуғ айёмингиз каби муқаддас айлади[1]”.

Ушбу ҳадисга кўра, бир одамни ноҳақ ўлдириш, унинг молига тажовуз қилиш, обрўсига путур етказишлик мутлақо тақиқланади.

Дарҳақиқат, мусулмон ёки бошқа дин вакилини улар қаерда яшашликларидан қатъий назар уларнинг ҳаётига тажовуз қилишлик тақиқланади. Бу ҳақда Қуръон каримда қуйидагича баён этилади: “...кимки бирон жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, ҳудди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади[2]...” (Моида сураси, 32-оят).

Ушбу оятда “нафс” сўзининг ишлатилиши барча башарият учун далолат қилишни англатади. Исломда ҳар бир жон жуда ҳам юқори баҳоланади. Шу боис, бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади. Чунки, жонлар кўп бўлгани билан ҳаёт кечириш ҳаққи битта. Ҳар бир жон ҳаёт кечириш ҳаққига эга. Ана ўша жонлардан биттасини ўлдирган одам ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққига тажовуз этган бўлади. Шунинг учун, бир жонни ноҳақ уни қайси динга мансублигидан, тилидан ёки қайси мамлакат фуқароси эканлигидан қатъий назар қатл этишлик Ислом динида қатъиян ман этилади. Аксинча, битта жоннинг ҳаётини сақлаб қолишлик эса, ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққини сақлаб қолган билан тенг.


“The Fatwa on Terrorism and Suicide Bombings” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси


[1] Имом Буҳорий. Ал-Саҳиҳ (Китаб ал-Ҳажж). 2:620; §1654; Муслим. Ал-Саҳиҳ. 3:1305-1306; §1679.
[2] Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси. – Т.: «Hilol-Nashr» 2015. 590-б.