Азҳар шайхларидан бири, фозил имом Муҳаммад Мустафо Мароғий бундай деганлар: “Эй уламолар! Токи биз қалбларимизда ўзаро яқинлик, улфатликни ҳис қилар эканмиз, нафсларимиз ва қалбларимизнинг бари ва ихлосимизнинг жами Аллоҳга тавбани, Унинг динига хизматни, мусулмонларга ихлос, самимийликни ҳис қилар экан, иншааллоҳ, биз орзу қилаётган нарсага етишамиз.
Илм икки хилдир: Фойдали илм: У сени ризоси сабаблари билан Аллоҳ таолонинг ёнига элтади. Ана шу мен сизларни чорлаётган нарсадир.
Шофелик қилувчи илм: У сенга дунё ишларида шофе бўлади, унинг безакларидан кўнглинг тусаган нарсаларга элтади ва унда муваффақиятга эришиш йўлларини кўрсатади. Ана шу нарсадан мен сизларни қайтараман”, деди.
Шайх Мароғий шайхи имом Муҳаммад Абдуҳ ҳақида ҳикоя қилади:
“У зот бир куни халқаро таълим сертификати имтиҳонидан чиққанимда чақирдилар. “Илм тушунчаси нима эканини биласанми?” дедилар.
Мен: “Ҳа” дедим ва ёдимдаги илм ҳақидаги таърифларни айта бошладим. Уларнинг баъзиларини айтдим.
У зот: “Мендан бир фойдали таърифни эшитгин. Илм – сен манфаат топган ва бошқа инсонлар манфаат топган нарсадир”.
Сўнгра сўради: “Одамлар илмингдан фойдаланадиларми?”.
Мен: “Йўқ”, дедим.
“Унда сен олим эмассан. Олим бўлиш учун одамларни илмингдан фойдалантиргин”, деди.
«Минал мава қифил холидати лиуламоил Азҳар» китобидан